02:11 22 Ноябр 2017
Эфир
Последствия авиаударов ВВС коалиции по Йемену

Араб коалицияси Яманнинг шимолий қисмини бомбардимон қилди - ОАВ

© Sputnik/ Стрингер
Дунёда
Ҳавола олиш
253 0 0

Эслатиб ўтамиз, 4 ноябр куни ҳусийлар Саудия Арабистони томон баллистик ракетани учирган эди. Саудия Арабистони ҳарбийлари ракетани уриб туширишга муваффақ бўлган, ракета қолдиқлари Ар-Риёд аэропорти ҳудудига келиб тушган эди.

ТОШКЕНТ, 8 ноя — Sputnik. Саудия Арабистони бошчилигидаги араб коалицияси Яманнинг шимолий қисми бўйлаб қатор зарбаларни амалга оширди. Бомбардимонлар натижасида "Ансар Аллоҳ" (ҳусийлар) ҳаракати исёнчиларининг ўндан зиёд дала командирлари йўқ қилинди, деб хабар қилди чоршанба куни РИА Новости Sky News Arabiа спутник телеканалига таянган ҳолда.

Хабарларга кўра, Яман пойтахти — Сананинг Нахм туманига берилган зарба натижасида ракета ва бошқа қурол-аслаҳаларни ишлаб чиқариш билан шуғулланган 11 нафар исёнчи ҳалок бўлган.

Бундан ташқари, коалиция самолётлари, мамлакатнинг шимоли-ғарбида жойлашган Ҳажжа провинциясидаги қўзғолончилар ҳарбий лагерига ҳужум қилганлар. Бунинг оқибатида 50 киши ҳалок бўлган. Шунингдек, ҳусийлар таянч пункти ҳисобланган Саада шаҳри ҳам бомбардимон қилинган.

Айни вақта, Саудия Арабистони ички ишлар вазирлиги Ямандаги ҳусий жангариларнинг 40 етакчиси ҳақидаги ахборот учун 400 млн доллар беришини эълон қилган. Мукофот пули ҳусийлар етакчиларининг ҳибсга олиниши ёки уларнинг жойлашган ўрни ҳақида ахборот берганларга тўланади.

Эслатиб ўтамиз, 4 ноябр куни ҳусийлар Саудия Арабистони томон баллистик ракетани учирган эди. Саудия Арабистони ҳарбийлари ракетани уриб туширишга муваффақ бўлган, ракета қолдиқлари Ар-Риёд аэропорти ҳудудига келиб тушган эди.

Ракета уриб туширилиши натижасида ҳеч кимга зарар етмаган, аэропорт фаолиятида ҳам тўхташлар рўй бермаган.

Ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олган ҳусийлар ушбу зарба Араб коалицияси томонидан Сана ва Яманнинг шимолий қисмига берилган ёпирилган зарбаларга жавоб эканлигини маълум қилишган эди.

Асосий мавзулар