Қозоғистон ҳукумати вакили 65 млн еврога хонадон сотиб олди

© AFP / FRANCOIS GUILLOTОбщий вид на Париж
Общий вид на Париж - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қозоғистон ҳукумати вакили Парижда бешта ётоқхонаси, SPA-ҳудуди ва махсус бомбапаноҳи бўлган уй сотиб олди

ТОШКЕНТ, 14 ноя — Sputnik. Қозоғистон ҳукумати вакили Парижда 65 миллион еврога (25 миллиард тенге) умумлашган апартаментларни сотиб олди, деб хабар берди Mansion Global кўчмас мулк агентлиги сайти.

Агентликнинг берган маълумотига кўра, юқори даражадаги хавфсизлик билан таъминланган кўчмас мулкнинг майдони 1200 квадрат метрни ташкил этади. Хонадонда бешта ётоқхона, бешта ваннахона, SPA-ҳудуд ва хизматчилар хоналари бор. Шунингдек, унинг ичида майдони 55 квадрат метрли бомбапаноҳ бўлиб, ўқ ўтмайдиган ойналар ўрнатилган.

Нью Йоркда биржа биноси - Sputnik Ўзбекистон
Дунё миллионерлари қайси мамлакатларга кўчиб ўтмоқда?

Хонадон сотуви бельгиялик риэлтор Игнас Мювиссен томонидан амалга оширилди, деб ёзади Sputnik Қозоғистон. Сайтнинг ёзишича, унинг Москвадаги кўчмас мулк агентлиги собиқ совет республикаларидаги харидор ва сотувчиларга хизмат кўрсатади.

Mansion Global билан суҳбатда ушбу кўчмас мулкни сотган шахс Россия инвестиция компанияси раҳбари эканлигини айтди. У бинодаги олтита хонадонни бирлаштириб ягона хонадонга айлантирган.

Ҳашаматли хонадон Елисей майдони яқинидаги кўчада жойлашган. Унинг деразасидан бир тун ётиш 20 минг доллар турадиган тарихий Plaza Athénée меҳмонхонаси кўриниб туради.

Мювиссен харидорнинг Қозоғистон ҳукумати вакили эканлигини маълум қилди, лекин унинг кимлигини айтмади. Унинг айтишича, ушбу харид 2017 йилда Париждаги энг йирик харид бўлган.

Янгиликлар лентаси
0