03:38 14 Декабр 2017
Эфир
Президент США Дональд Трамп открывает бутылку с водой

"Сув йўқ экан. Ҳа майли" – Оқ уйда нутқ сўзлаётган Трамп сув қидириб қолди

© REUTERS/ JOSHUA ROBERTS
Дунёда
Ҳавола олиш
682 0 0

АҚШ президенти билан содир бўлган навбатдаги кулгили воқеа ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди

ТОШКЕНТ, 16 ноя — Sputnik. Интернетда АҚШ президенти Оқ уйда сув ичиш учун бир неча бор маърузасини тўхтатгани ҳақидаги видео оммалашиб бормоқда, деб ёзади CBS News.

Воқеа Америка раҳбарининг Осиё мамлакатлари бўйлаб сафарига бағишланган брифинг чоғида юз берди. Президент маъруза қилаётиб сув ичгиси келди ва минбар остидан сув тўлдирилган идишни қидирди.

"Сув йўқ экан. Ҳа, майли", — деди Трамп сувли идишни тополмагач.

​Журналистлар унга сув бу тарафда турганлигини айтишганидан сўнг у нутқ сўзлашдан тўхтаб сув ичишга киришди.

Мазкур ҳолат акс этган лавҳа ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Боиси, илгарироқ Трамп республикачи сенатор Марко Рубиони 2013 йилда телечиқиш чоғида сув ичиш учун чалғиганини кескин танқид қилганди.

"Янаги сафар Марко Рубио сувни идишдан эмас, стаканда ичиши керак, салбий кўриниш камроқ бўлади", — деб ёзганди ўшанда давлат раҳбари.

Рубио ҳам узоқ кутмади ва АҚШ раҳбарининг ҳаракатига жавоб қайтарди.

​"Афтидан, бу ишни қандай бажаришни ўрганиш керак. Бир ҳаракатда ва камерага қараган ҳолда сув ичиш керак экан. Биринчи бор чиқиши учун ёмонмас", — деб ёзди сенатор Twitter саҳифасида.

Асосий мавзулар