Европа аҳолиси Россия билан дўст бўлишни истайди

© Sputnik / Vladimir Sergeev / Медиабанкка ўтишФлаги России и Евросоюза
Флаги  России и Евросоюза - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сўров: аксарият Европа мамлакатлари аҳолиси Россия билан муносабатлар яхшиланишини истайди

ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. "Sputnik.Мнения" ўтказган сўровга кўра, Германия, Польша, Франция ва Буюк Британия аҳолисининг аксарияти яқин келажакда Россия билан яхши муносабатлар тикланишини истайди.

Германияда 87 % аҳоли Россия билан ижобий муносабатлар тезроқ қайта тикланиш истагида эканини билдирди. Бундай фикрда бўлганлар сони Германия Шарқида кўпчилликни ташкил қилар экан.

© SputnikЕвропа аҳолиси Россия билан яхши муносабатда бўлишни истайди
Европа аҳолиси Россия билан яхши муносабатда бўлишни истайди - Sputnik Ўзбекистон
Европа аҳолиси Россия билан яхши муносабатда бўлишни истайди
Польшаликларнинг 85 %и ҳам Россия билан яхши муносабатда бўлиш истагини билдиришди. Бундай фикрда бўлганлар орасида мухолифатнинг  чап қаноти ҳамда католиклар кўп экан.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Польшада собиқ Иттифоқ аскарларига ўрнатилган ёдгорликларни бузиб ташлаш ҳақида қонун қабул қилинган эди. Сўров натижасидан кўриниб турибдики, аҳолининг катта қисми ушбу қонун тарафдори эмас.

Францияда Россия билан яхши муносабатларни тиклашга 79% аҳоли тарафдор бўлди. Улар орасида аксарияти ўнг қанот мухолифатчилари ва социал-либералистлар ҳамда "Демократик ҳаракат" партияси аъзолари бор экан.

Буюк Британияда Россия билан муносабатларни тиклашга 68 % аҳоли тарафдор бўлди. Ушбу нуқтаи назар кўпроқ либерал-демократик қарашга эга бўлган фуқаролар орасида учрар экан.

Европа Иттифоқи байроқлари - Sputnik Ўзбекистон
Немис махсус хизматлари: Россия Европа ва АҚШ ўртасига совуқчилик туширмоқда

Барча мамлакатларда сўровда иштирок этганларинг аксарияти вояга етган ва олий маълумотли фуқаролар бўлди. Ёши 65дан катта бўлган фуқаролар орасида дўстлашиш фикрида бўлганлар янада кўпроқ эканлиги ҳам маълум бўлди.

Сўров Франциянинг энг тажрибали изланишлар компанияси бўлган IFop томонидан 20-27 сентябрь кунлари ўтказилди. Унда балоғат ёшига етган 3228 нафар иштирокчилар қатнашди.  Сўралганларнинг жинси, ёши ва турар жойи ҳам аниқланган. Сўров хатолик эҳтимоли 3,1 %ни, ишончлилик эҳтимоли 95 %ни ташкил қилди.

Sputnik (sputniknews.com) — халқаро ахборот агентлиги бўлиб, дунёнинг ўнлаб мамлакатларида ўзининг мултимедиа ва ахборот хабларига эга. Sputnik ўз ичига интернет саҳифалари, рақамли радиоэшиттиришлар, мобил дастурлар ва ижтимоий тармоқлардаги фаолиятни қамраб олади. Sputnik янгиликлари доимий равишда 30 тилда нашр этилиб келмоқда. Инглис, араб, испан ва хитой тилида хабарлар 24 соат давомида чиқиб туради.

Янгиликлар лентаси
0