Ўзбекистон Душанбеда "Узтрейд" савдо уйи очди

Oбуна бўлиш
Ушбу йилнинг апрел ойида Душанбедаги “Пойтахт-90” савдо марказида биринчи Ўзбекистон кўргазмаси бўлиб ўтган ва унда икки мамлакат бизнесменлари 35 миллион $га 20 та шартнома имзолашган эди.

ТОШКЕНТ, 29 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Душанбеда “Узтрейд” савдо уйи очди, деб хабар қилмоқда Sputnik Тожикистон.

Савдо уйи очилиш тантанали маросимига Қозоғистон, Қирғизистон элчилари, Саноат вазирлиги, Россия савдо ваколатхонаси, Савдо-саноат палатаси ва халқаро ташкилотлар вакиллари келишди.

“Ўзтрейд” савдо уйида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган электротехникадан кийим-кечаккача, қурилиш материалларидан озиқ-овқат маҳсулотларигача бор.

Эслатиб ўтамиз, ушбу йилнинг апрел ойида Душанбедаги “Пойтахт-90” савдо марказида биринчи Ўзбекистон кўргазмаси бўлиб ўтган ва унда икки мамлакат бизнесменлари 35 миллион $га 20 та шартнома имзолашган эди.

Янгиликлар лентаси
0