06:25 13 Декабр 2017
Эфир
Работа радиостанции

Россияда “Озодлик”, “Америка овози” ва яна 7 ОАВ хорижий агент деб эълон қилинди

© Flickr/ curtis.kennington
Дунёда
Ҳавола олиш
50020

Рўйхатдан жой олган ОАВ журналистларига Федерация кенгашига ва Давлат думасига кириш тақиқланади.

ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. Россия Адлия вазирлиги тўққизта ОАВ, хусусан, “Америка овози”, “Озодлик” радиоси ва "Настоящее время" телеканалини хорижий агент деб эълон қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Рўйхатдан шунингдек, "Idel.Реалии", "Кавказ.Реалии", "Крым.Реалии", “Озодлик” радиосининг татар-бошқирд хизмати (Azatliq Radiosi), "Озод Европа/Озодлик" радиоси (PCE/PC), "Сибирь.Реалии" ва "Фактограф" лойиҳаси жой олган.

Рўйхатдан жой олган ОАВ журналистларига Федерация кенгашига ва Давлат думасига кириш тақиқланади.

Давлат суверенитетини ҳимоя қилиш бўйича Федерация кенгаши комиссияси раиси Андрей Климовнинг айтишича, хорижий агентлар рўйхати ҳозирча кенгайтирилмайди.

"Бу рўйхатга Американинг давлат томонидан молиялаштириладиган ва фаолиятини рус тилида олиб борадиган тарғиботчи компаниялари киритилди. CNN тарғиботчи компания эмас ва бошқа ОАВ ҳам бу рўйхатга киритилмайди", — деди сенатор.

Россия президенти хорижий агент ОАВ ҳақидаги қонунни 25 ноябрь куни имзоланди. Бу ҳужжат Россиянинг RT America ва Sputnik — Reston Translator ҳамкор компаниясини хорижий агент сифатида рўйхатдан ўтишни талаб қилгани учун АҚШга мажбурий жавоб чораси деб баҳоланмоқда.

Қонунга кўра, хориждан молиялаштириладиган (жумладан, хориж манбалари ҳомийлик қиладиган Россия юридик шахслари томонидан) ҳар қандай хориж ОАВ хорижий агент деб ҳисобланади.

Хорижий агент деб эълон қилинган ОАВ ўз материалларида бу ҳақда белги қўйиши ва ҳисобот топшириб туриши лозим.

Асосий мавзулар