06:27 13 Декабр 2017
Эфир
Ravon R2

Киев каршеринг хизмати 100та Ravon сотиб олди

© Ravon
Дунёда
Ҳавола олиш
448 0 0

Украина каршеринг хизмати компаниясига дастлабки 30 та автомобил калитлари топширилди, қолган 70 та автомобил 2018 январ ойи охиригача еткизиб берилади.

ТОШКЕНТ, 6 дек — Sputnik. Украинанинг "Гетьманкар" каршеринг хизматига 30та Ravon R2 автомобиллари калитлари топширилди, деб хабар қилмоқда autosvit.com.ua нашри.

Презентация нового автомобильного бренда RAVON
© Sputnik/ Евгения Новоженина

Ушбу танатанали маросим Ravon нинг Украинадаги дилери "ТСМ Интер-Авто" вакиллари,  компания дистрибютори — "Укр-УзАвто" директори Фарход Абдуллаев ва Ўзбекистоннинг Украинадаги элчиси Алишер Абдуалиев иштирокида бўлиб ўтди.

"Гетьманкар" компанияси директори Тарас Гетманский айтишига қараганда, кўриб чиқилган автомобиллар орасида бошқа маркалар ҳам бўлган, лекин фақат Ravon R2 барча талабларга жавоб берган ва синовлардан муваффақиятли ўтган. Шунингдек автомобил қиймати ва унга техник хизмат кўрсатиш нархи ҳам маъқул келган. 

Каршеринг оператори мутахассислари Ravon R2 ни тўрт ой давомида тест-драйв қилишган. Улар автомобилни мижозларга ижарага бериб уларнинг фикрини ўрганишган. Ушбу автомобил танланишига сўнгги сабаб – унда автомат узатиш қутиси борлиги бўлган.

Натижада автомат, кондиционер ҳамда электр ойна кўтаргичлар билан жиҳозланган кичик автомобил катта шаҳарнинг гавжум кўчаларида фойдаланиш учун жуда қулай — деб топилган.

“Гетьманкар” айтишига қараганда 2018 йилнинг январида Киев кўчаларида 100 дан ортиқ Ravon R2 автомобиллари хизмат кўрсатади.

Каршеринг — бу автомобилдан биргаликда фойдаланиш хизматидир. Унда автомобилни шаҳарнинг бир жойидан олиб иккинчи жойига ташлаб кетиш имкони бор. Автомобилни топиш, уни эшигини очиш ва ўт олдириш смартфон ёрдамида амалга оширилади. Натижада мижоз фақат автомобилдан фойдаланган вақт учун пул тўлайди.

 

Асосий мавзулар