06:25 13 Декабр 2017
Эфир
Президент Украины П. Порошенко посетил Ровенскую АЭС

Ҳиндистонда Россия қурган АЭС тўлиқ қувват билан ишга тушди

Пресс-служба президента Украины
Дунёда
Ҳавола олиш
366 0 0

Бугундан бошлаб "Куданкулам" АЭСининг икки энергоблоки 2000 МВт қувват электр энергияси ишлаб чиқара бошлади.

ТОШКЕНТ, 6 дек — Sputnik. Ҳиндистонда "РосАтом" ёрдамида қурилган "Куданкулам" АЭСининг икки энергоблоки тўлиқ қувват билан ишга тушди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

"Куданкулам" АЭСининг 1-сонли Блоки, 1000 МВт энергия ишлаб чиқармоқда. 2-сонли Блокнинг энергия ишлаб чиқариш қуввати ўтган тун соат 03:30да биринчи бор 1000 МВтга етди ", — деди ҳиндистонлик суҳбатдош.

"Куданкулам" атом электр станцияси- Россия ва Ҳиндистон биргаликда амалага оширган энг йирик лойиҳадир. АЭСнинг биринчи энергия блоки 2014 йилда ишга туширилган эди. Ушбу йилннг июнь ойиида 3 ва 4 энергия блоклари қурилиши бошланди. Улар 2020, 2021 йилларда ишга тушиши кутилмоқда.

АЭСнинг 3-4 блоклари 4,2 миллиард доллар миқдорида Россия Давлат кредити ҳисобида қурилмоқда. Кредит маблағлари 10 йил муддатга ажратилган.

Қурилишнинг Россия томонидан асосий ҳамкори — "Атомстройэкспорт" компанияси. Ушбу компания бир неча мамлакатларда АЭСлар қуриш билан шуғулланади. Хусусан, Эрондаги "Бушер-2", Венгриядаги "Пакш-2", Хитойдаги "Тяньвань", Туркияда "Аккую", Бангладешда "Руппур", Мисрда "эд-Дабаа" ва Финландияда "Ханхикиви" АЭСлари қурилиши Россия атом энергетикаси технологиялари асосида олиб борилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда дунё атом энергетикаси бозорида собиқ Иттифоқ даврида асос солинган, Россия  АЭС технологияси ўзининг яққол устунлигини намойиш қилмоқда.

Бунга сабаб — дунёнинг етакчи мутахассислари томонидан Россия АЭСлари ишончи ва самарали деб тан олингани бўлган. Россия АЭСлари 9 балли зилзилага ҳам дош бериши мумкин. Иккинчидан, РосАтом нафақат АЭС қуришни, унинг АЭС фаолияти давомида тўлиқ техник хизмат кўрсатиш, уран ёнилғиси билан таъминлашни,  ҳамда радиоактив чиқиндиларни утилизация қилиш хизматларининг тўлиқ мажмуасини таклиф қилаётгани ҳам бўлган.

2011 йилда зилзила оқибатида АҚШ томонидан қурилган Япониянинг Фукусима  АЭСида содир бўлган кучли авариядан кейин, ушбу соҳада Россия технологиялари устунлиги янада яққол кўзга ташлана бошлади.

Натижада, бугунги кунда РосАтомга мижозлардан энг узундан-узоқ  навбат ҳосил бўлган. Хусусан, компания яқин 10 йиллар ичида чет мамлакатларда 34 та Россияда 8 а энергия блоклари қуришга буюртма олган. Буюртмалар портфели умумий қиймати 133 млрд доллардан ошиб кетган.

Асосий мавзулар