14:59 17 Декабр 2017
Эфир
Пресс-конференция министра иностранных дел РФ С. Лаврова

АҚШ КХДРни ракета учиришга мажбур қилди – Лавров

© Sputnik/ Григорий Сысоев
Дунёда
Ҳавола олиш
143910

Россия ташқи ишлар вазири КХДРнинг ракета учиришига АҚШнинг Корея яримороли атрофидаги ҳарбий машғулотлари сабаб бўлди, деган фикрда

ТОШКЕНТ, 8 дек — Sputnik. Москва КХДР атрофидаги вазиятни юмшатиш борасида ҳаракат қилиниши зарур, деди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

"Шимолий Корея бўйича бизнинг нуқтаи назаримиз ўзгармаган: вазиятни юмшатиш борасида ҳаракат қилиниши шартлигига ишончимиз комил", —деди вазир Венадаги матбуот анжуманида.

"Очиғини айтган маъқул: сентябрда америкалик ҳамкасбларимиз баҳорга қадар Корея яримороли атрофида ҳеч қандай ҳарбий машғулотлар режалаштирилмаганини айтишганди. Биз буни агар Пхеньян томонидан хотиржамлик сақланса, мулоқот учун қандайдир шароитлар яратилишига тайёр бўлиш деб қабул қилгандик", — қўшимча қилди у.

Вазир Москва бу хабарни “Пхеньянга етказгани ва улар бунга рози бўлишганини, аммо роппа-роса икки кундан кейин кутилмаганда октябрда навбатдан ташқари, режадан ташқари кенг миқёсли машғулотлар ўтказилишини эълон қилишганини" айтди.

"Бу машғулотлардан сўнг Пхеньян кескин ҳаракатлар қилмади ва шунда худди кескин ҳаракатлар бўлишини исташгандек ноябрь охирида декабрда яна бир машғулот бўлиб ўтиши эълон қилинди. Тушунишимча, АҚШ ва Корея Республикаси ҳарбий-ҳаво машғулотлари тарихидаги энг йирик бу машғулотлар ҳозирда давом этмоқда", — деди вазир.

"Мана шу машғулотлар бўлиб ўтиши эълон қилинганидан сўнг қитъалараро ракета учирилди", — деди вазир ва бу ракета учирилишини оқлашга уринмаётганлигини қўшиб қўйди. У Москва бу ҳаракатни қоралагани ва Шимолий Кореядан БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюциясига риоя қилишни талаб қилганини эслатди.

"Аммо АҚШ уларни навбатдаги ракетани учиришини хоҳлагандек иш тутди ва бунга эришди", — деди Россия ТИВ раҳбари.

Асосий мавзулар