АҚШ Давлат департаменти америкаликларни Петербургдаги портлаш жойидан узоқ юришга чорлади

Oбуна бўлиш
Портлаш оқибатида 10 киши шикастланган

ТОШКЕНТ, 28 дек — Sputnik. АҚШ Давлат Департаменти Санкт-Петербургдаги портлаш муносабати билан америкалик фуқароларни ушбу ҳудуддан узоқроқ юришга чақирди ва маҳаллий ОАВ хабарларини кузатиб боришни тайинлади.

Взрыв в Перекрестке в Санкт-Петербурге. 27 декабря 2017 - Sputnik Ўзбекистон
Петербургда "Перекресток" дўконида кучли портлаш содир бўлди
Куни кеча, 27 декабр куни кечқурун Кондратьевская шоҳ кўчасида жойлашган "Перекресток" савдо мажмуида портлаш юз берди. Россия Федерацияси Тергов Қўмитаси тақдим этган дастлабки маълумотларга кўра, портлаш жароҳатловчи элементлар билан тўлдирилган, 200 грамм тротил қувватга эга қурилманинг ишга туширилиши туфайли юз берган.

Портлаш оқибатида 10 киши шикастланган.

"ОАВлар Санкт-Петербургдаги савдо мажмуида юз берган портлаш ҳақида хабар бермоқда. АҚШ фуқаролари вилоятдаги бу ҳудуддан нари юриб, кейинги маълумот учун маҳаллий ОАВларни кузатиб боришлари керак", — дейилади АҚШ Ташқи сиёсий маҳкамасининг Twitter даги хабарида.

АҚШ Давлат департаменти шунингдек, ҳушёр бўлишга ва "шахсий хавфсизликни яхшилаш учун тегишли чораларни кўришга" чақирган.

Янгиликлар лентаси
0