12:54 24 Январ 2018
Эфир
Трамп о переданных ЦРУ разведданных РФ для предотвращения теракта в Санкт-Петербурге

Трамп: Покистон Афғонистондан борган жангариларни яширди

© Ruptly.
Дунёда
Ҳавола олиш
35501

АҚШ президенти Покистонни Афғонистондан бўлган жангариларга паноҳ берганликда айбламоқда

ТОШКЕНТ, 1 янв — Sputnik. АҚШ Покистонга молиявий ёрдам юбориб турган, аммо у терроризмга қарши курашда ёрдам бермаган, балки Афғонистондан бўлган жангариларга паноҳ берган, "бошқа бу қайтарилмайди", дея баёнот қилди АҚШ президенти Дональд Трамп.

"АҚШ аҳмоқона тарзда сўнгги 15 йил давомида Покистонга 33 миллиард доллардан зиёд маблағни ўтказиб берди, улар эса бизга ёлғон ва фириб билан жавоб қайтардилар, улар бизнинг раҳбарлар аҳмоқ деган хаёлга бордилар. Улар биз Афғонистонда овлаб юрган террорчиларга бошпана бермоқда, ва деярли ёрдам кўрсатмаяпти. Етар!", — деб ёзган Трамп ўзининг Twitterида.

АҚШ президенти илгарироқ ҳам, агар Покистон унинг ҳудудида бошпана топган террорчиларга қарши курашмаса "кўп нарса йўқотиши" ҳақида айтиб ўтган эди.

Асосий мавзулар