Сицилияда 50 дан ортиқ мафия ҳибсга олинди

© Sputnik / Евгений БиятовМужчина в наручниках
Мужчина в наручниках - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Агриженто тарихида энг йирик бўлган ушбу операцияга 400 нафар ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари, шунингдек, вертолет ва кинологлар бўлинмалари жалб қилинган

ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Италия эга бўлган 4 турдаги ҳарбий кучларнинг бири — карабинерлар Сицилия мафияси бўлмиш "Коза ностра"га қарши кураш доирасида олиб борилаётган йирик операция давомида 50 дан ортиқ шахсни ҳибсга олди, улар орасида Агриженто провинциясидан 16 мафия оилалари ва Сан-Бьяджио-Платани шаҳри мэри ҳам бор, деб хабар берди РИА Новости.

Ҳибсга олинган жиноятчи - Sputnik Ўзбекистон
Испанияда “рус-грузин” мафияси аъзолари устидан суд бошланди
Ҳибсга олинган 56 шахсга нисбатан, мафия уюшмаларини тузиш, маҳаллий фирмаларга нисбатан кўплаб маротаба товламачилик ҳаракатларини содир этиш, наркотрафикда иштирок этиш сингари айбловлар қўйилмоқда, деб баёнот берган карабинерлар.

"Оилалар" эгалик қилган еттита компания давлат ҳисобига ўтказилган, ўнлаб тинтув ишлари амалга оширилган.

Қўлга олинганлар орасида — 3 минг аҳолига эга бўлган кичик шаҳарча — Сан-Бьяджио-Платани мэри Санто Сабелла ҳам бор. Терговчиларга кўра, Санто Сабелла ушбу лавозимни "Коза ностра"даги алоқалари туфайли қўлга киритган ва бунинг эвазига у давлат пудратидан уларга ўрин ажратишга ваъда берган бўлиши мумкин.

Агриженто тарихида энг йирик бўлган ушбу операцияга 400 нафар ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари, шунингдек, вертолет ва кинологлар бўлинмалари жалб қилинган.

Янгиликлар лентаси
0