Сентябрда Тошкент ва Самарқандда ICT Week бўлиб ўтади

© Sputnik / Павел Лисицын / Медиабанкка ўтишДастурчилар конкурси
Дастурчилар конкурси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
IT ҳафталиги давомида дастурчилар мусобақаси BestSoft Challenge, IT- лойҳалар конкурси ва киберфутбол бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтади.

Тошкент, 21 авг – Sputnik. 14-18  сентябрда Тошкент ва Самарқандда ахборот коммуникация технологиялари ҳафталиги ICT Week Uzbekistan 2015 бўлиб ўтади, деб хабар берилган форум сайтида.

Форум доирасида ICT Expo 2015 кўргазмаси бўлиб ўтади. Кўргазмада 150дан зиёд корхоналар қатнашади ва 30 мингдан зиёд ташриф буюрувчилар кутилмоқда.

Телекоммуникация соҳасидаги экспертлар ушбу соҳа ривожланишининг асосий йўналишларини форум доирасида бўлиб ўтадиган конференцияда муҳокама қиладилар.

Форум давомида “Телекоммуникация ва инфрақурилма”, “Интернет ва ахборот манбаалари” ва “Ахборот хавфсизлиги” мавзуларидаги мастерк-класс ва  дискуссиялар бўлиб ўтади.

ICT Week қатнашчилари 2015 йилда ИТ соҳаси ривожланиши ва соҳанинг стратегик вазифаларини муҳокама қилишади.
Саммитда ИТ соҳасидаги давлат ва нодавлат ташкилотларининг раҳбарлари, халқаро экспертлар ва аналитиклар ҳамда халқаро ИТ компанияларнинг вакиллари қатнашади.

Ахборот ва коммуникация технологиялари ҳафталиги билан бир вақтда мобил ускунлар ва планшетлар кўргазмаси Gadget Fair бўлиб ўтади. Ушбу кўргазмада жаҳоннинг етук  ишлаб чиқарувчи корхоналари маҳсулотлари намойиш қилинади.

Янгиликлар лентаси
0