1 сентябрдан бошлаб бюджет муассасалари ходимлари маоши 10 %га ошади

Oбуна бўлиш
Республика раҳбари бюджет муассасалари ходимлари иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдорини оширди.

ТОШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. Ўзбекистон президенти Ислом Каримов бюджет муассасалари ходимлари ойлигини 10%га ошириш ҳақидаги қарорга қўл қўйди, — деб хабар берди ТИВ матбуот хизмати.

Пенсия, стипендия ва маошлар 1 сентябрдан бошлаб қайта ҳисобланади.

Давлат раҳбари шу билан бирга энг кам иш ҳаққини ойига 130 240 сўмгача оширди. Олдин энг кам иш ҳаққи 118 400 сўмни ташкил қиларди. Ушбу кўрсаткич 2014 йилнинг декабрида кўтарилган эди.

Президент қарорига асосан, ногиронлар нафақаси 1 сентябрдан ойига 254 730 сўмни ташкил қилади.

Ўзбекистонда ойлик ва нафақалар йилига ўртача 10-15 %га ошади. Қариялар нафақалари ушбу йил “Кексаларни эъзозлаш йили” тадбири доирасида президент қарорига асосан аллақачон оширилган эди.

Янгиликлар лентаси
0