Мустақиллик куни мунособати билан президент ёши улуғ қарияларни табриклади

© Sputnik / Алексей ДружининЎзбекистон президенти Ислом Каримов
Ўзбекистон президенти Ислом Каримов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мукофотга республиканинг барча регионларидан ёши 100дан ошган қариялари сазовор бўлди

ТОШКЕНТ, 27 авг – Sputnik. Ислом Каримов Мустақиллик куни мунособати билан ёши 100дан ошган 14 кишини “Шуҳрат” медали билан мукофотлади, деб хабар берди президент матбуот хизмати.

Президент, ёши улуғларнинг ёш авлодни тарбиялаш ва кўп йиллик самарали меҳнатларини таъкидлаб ўтди. Тақдимланганлар орасида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳамда ўлканинг барча вилоятлари вакиллари бор.   

Шу қаторда, байрам шарафига, давлат хизматчилари ва ишлаб чиқариш соҳаси вакиллари  самарали меҳнат фаолиятларии ва Ўзбекистон иқтисодий қудратини оширишга ва ижтимоий ҳаётида фаол қатнашганлари учун тақдирландилар.

Олдинроқ, мустақилликнинг 24 йиллиги мунособати билан таълим, тиббиёт, илм ва маданият соҳалари ходимларини халқнинг ўзлигини англашга қўшган салмоқли ҳиссалари, ёрқин талант ва ижодлари учун президент қарори асосида табриклангандилар.

Республиканинг “Нуроний” фонди маълумотига қараганда, ҳозирги кунда Ўзбекистонда 8700 нафар ёши 100дан ўтган қариялар яшамоқда.

“Шуҳрат” давлат мукофоти президент қарори билан 1994 йилда таъсис қилинган. Мукофот республика фуқароларига иқтисод, фан, маданият ва ёшларни тарбиялаш соҳаларида эришган ютуқлари учун берилади. Ушбу шарафли медал совриндорлари пул мукофоти ва бир қатор имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Янгиликлар лентаси
0