Тошкентда янги трамвай йўли қурилади.

Oбуна бўлиш
Тошкентда янги трамвай йўли қурилиши бошланди.

ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Тошкентда "Ўзбекистон темир йўллари" янги трамвай йўли қура бошлади, деб хабар берди компания вакили Sputnik мухбирига.

Август ойининг бошида, Тошкентда энг оммавий бўлган "ТТЗ-Қўйлиқ" йўналишидаги 13-трамвай йўналишини бузиш бошланганди. Ушбу трамвай йўли Мирзо Улуғбек кўчасидан ўтган бўлиб кўплаб, узунлиги 21км ни ташкил қиларди. 

Энди бўлса янги трамвай йўли пайдо бўлиб эски йўналишнинг бир қисмини қамраб олади.

“Янги йўл курилиши аллақачон бошланганига қарамасдан, биз  "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ билан биргаликда, унинг бир неча вариантини кўриб чиқмоқдамиз”, — деди суҳбатдош.   

Йўналишнинг 3 км бўлган янги қисми “Тошкент механика заводи” ҳудудидан ўтади. Янги йўналиш халқда “Эски Тошми” дейиладиган бекатдан бошланиб Оҳангарон кўчаси яқинида, Тошкент Механика заводи дарвозаси ёнида, (аввал Ил-76 макети турган жойда) олдин консервация қилинган трамвай йўли билан улананди. Ўзунлиги 5км бўлган эски трамвай йўли яхши холатда, озроқ таъмирланса бўлди, дейди компания вакили.

Оқибатда, йўналиш “Роҳат” айлана йўлигача чўзилади. Умуман олганда, йўналиш ҳали ўзгариши мумкин,” дейди "Ўзбекистон темир йўллари" ходими.    

 

Янгиликлар лентаси
0