Ўзбекистон сув истеъмолини йилига 24% га қисқартирди

© Sputnik / Юрий Куйдин / Медиабанкка ўтишҚуриб қолган Орол денгизи ўрнида "кемалар қабристони"
Қуриб қолган Орол денгизи ўрнида кемалар қабристони - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бу ҳақда Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси Ўрта Осиё сув ресурсларига бағишланган конференцияда сўзлади.

 

ТОШКЕНТ,  9 сен – Sputnik. Республика Табиатни муҳофаза қилиш  қўмитаси раиси Бахтиёр Абдусаматовнинг сўзларига асосланиб, cув ресурсларини рационал ишлатмасдан туриб, аҳолининг муносиб ҳаёт билан таъминлашнинг иложи йўқ, — деб хабар берди ТИВ матбуот хизмати.   

Берлинда, Ўрта Осиёнинг сув муаммоларига бағишланган, халқаро конференция якунланди. Ушбу музокараларда Ўзбекистон делегацияси ҳам қатнашди.  

“Ўрта Осиё сув артерияларида қуриладиган йирик иншоотлар, айниқса юқори тоғли ҳудудларида жойлашган мамлакатларда, албатта, малакали халқаро экспертиза назорати остида бўлиши керак”, — деди Абдусаматов, конференцияда сўзга чиқаркан.     

Регионда яшайдиган 60 миллион аҳолининг ҳаёти ва соғлиги ушбу сув ресурсларига боғлиқ.

Ўзбекистон делегацияси яна бир марта эсга солди: оммавий сув камгарчилигига йўл қўйиш мумкин эмас, чунки бу экологик ва ижтимоий  ҳалокатга олиб келади.

Охирги йилларда республикада, сув ресурсларини қайта тиклашга қаратилаган лойҳаларни амалга оширишга 2 миллиард доллардан кўп харажат қилинди.

Ушбу кўрилган чоралар натижасида Ўзбекистон сув истеъмолинийилига 20%га камайтирди, сувни аҳоли жон боши бўйича ишлатиш эса — 2 бараварга камайди.

Орол денгизи ҳалокати оқтибатларини юмшатиш учун,ўзбек мутахассислари бир қатор чоралар таклиф қилишди. Улар орасида – ирригация ва дренаж тизимларини таъмирлаш, Амударё тармоқларида янги сув ҳавзалари қуриш.  

Республика мутахассилари фикрича, замонавий мониторинг тизимларини ривожлантириш керак. Ундан ташқари регионнинг барча дарёларида сув ўлчайдиган асбоб ускуналарни таъмирлаш керак.

 

Янгиликлар лентаси
0