Ўзбекистонда электр ва газ тўловлари оширилди

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишИЭСда босим ўлчайдиган асбоб
ИЭСда босим ўлчайдиган асбоб - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Янги нархлар 1 октябрдан кучга киради.

 

ТОШКЕНТ, 16 сен – Sputnik. Ўзбекистонда электр энергияси нархи ва аҳоли маиший фойдаланиши учун газ тўловлари 8%га оширилади, деб хабар берди Sputnik мухбири "Ўзбекэнерго" ва “Ўзтрансгаз” маълумотига асосан.

1 октябрдан электр энергияси нархи 1 кВт/соатига 155 сўмдан 167 сўмга кўтарилди. Электр плиталари билан жиҳозланган хонадонларда 83,4 сўмга кўтарилди.

Газ нархи 1 октябрдан маиший фойдаланувчилар учун ўн кубометрга 2089,20 сўмни ташкил қилади. Ҳозир 1947 сўм. Газ ўлчагич ўрнатилмаган хонадонларда ойига 3612,95 сўм (аввал 3367,05 сўм) ни ташкил қилади. Эслатиб ўтамиз ушбу нархлар фақат аҳолининг маиший мақсадларда газдан фойдаланиши учун мўлжаллаганган. Тадбиркорлик ва бошқа мақсадларда газдан фойдаланиш учун алоҳида нархлар ўрнатилган.

Охирги марта электр ва газ нархи шу йилнинг май ойида оширилган эди.

 

 

Янгиликлар лентаси
0