АҚШ омборларида олтин камайиши – умумжаҳон молия тизимидаги ўзгаришлар белгиси

Oбуна бўлиш
АҚШда сақланаётган қимматбаҳо метталлар миқдори охирги 10 йилдаги энг паст нуқтага етди.

ТОШКЕНТ, 16 сент — Sputnik. АҚШда сақланаётган қимматбаҳо метталлар миқдори охирги 10 йилдаги энг паст нуқтага етди. Сабаби Европа мамлакатлари бирин кетин ўз олтинини олиб чиқиб кетмоқда. Ҳар холда, шунга ҳаракат қилишмоқда. РИА Новости хабарлари асосида.

АҚШ Федерерал Резев Системасига тегишли омборхоналарда сақланаётган олтиннинг 90% чет давлатларга тегишлидир. Асосан Европа Иттифоқи давлатлари ва Хитой жуда катта миқдордаги олтинни у ерда сақлашади.

Албатта, нима учун, деган савол туғилади. Охирги бир неча ўн йиллар давомида дунёнинг энг йирик молия маркази АҚШ эди. Асосий молиявий операциялар Америкнинг фонд ёки валюта биржаларида амалга оширилар эди. Америкада сақланаётган олтин, кўп ҳолларда, давлатлар ўзаро ҳисоб-китобни амалга оширганда кафолат вазифасини амалга оширар эди.

Дунёнинг 60дан ортиқ мамлакати олтини бир омборхонада сақланаётганини ҳисобга олганда, бундай ҳолат мақсадга мувофиқ. Тасаввур қилинг-а: бир мамлакат иккинчи мамлакатдан олтин сотиб олса, ёки маблағ қарз олса, олтинни юк машиналарида у давлатдан бу давлатга ташимасдан, осонгина, бир катта омборхона ичида юкортгич ёрдамида бир майдончадан иккинчи майдончага олиб қўйилади холос.

Албатта бу жуда қулай. Лекин шу қулайлик эвазига, баъзи бир давлатлар бутунлай олтинсиз қолмасмикан?   

ФРС омборининг энг катта қисми Германияга тегишли. У ерда Германия олтин заҳираларининг 20% яъни 674 тонна олтин сақланади. Узоқ вақт давомида бу ҳеч кимни хавотирлантирмасди. Лекин охирги пайтларда, иқтисодий сабаларга кўра, Германия АҚШда сақланаётган олтиннинг ярмини олиб чиқишга қарор қилди. Германияниг  бу қонуний талабига, АҚШ кутилмаганда, рад жавоби берди. Германия хавотирга тушиб олтин омборини текширишни талаб қилди. Федерал Резерв Тизими бўлса «текширув хавфсизлигини таъминлай олмаймиз <…> умуман сақланаётган олтин қайси давлатга тегишли эканлигини ҳам аниқлаш мушкул», деб яна рад жавоби берди.  Хуллас, анча уринишдан сўнг Германия 10%га яқин олтин олиб чиқишга муваффақ бўлди.

Мутахассислар фикрича, охирги 10 йил давомида АҚШда сақланаётган олтин миқдори, доимий тарзда, камайиб бормоқда. Finanz.ru хабарига кўра, ФРСдаги олтин миқдори 2015 йил июл ойида 5950 тоннани ташкил қилди. Чет давлат Марказий банклари охирги бир ярим йил давомида 246 тонна олтинни қайтариб олишди.

“ФРС омборларида олтин камайиши, бу бутунжаҳон молия тизимида рўй бераётган ўзгаришлар натижасидир. Олдин Америкада олтин сақлаш ва уни бошқа валюталарга оператив айрбошлаш жуда қулай эди, лекин ҳозир дунёдаги йирик молия операциялари фақат АҚШда эмас балки дунёнинг бошқа жойларига кўчмоқда. Масалан Европа мамлакатларига ё Хитойга. Демак келажакда катта қийматли валюта операциялари Европа ёки бошқа жойларда амалга оширилади. АҚШ дунёнинг ишончли молия маркази вазифасидан чиқарилмоқда” деб ҳисоблайди “Регион” сармоя корхонаси аналитика бўлими директори Валерий Вайсберг.

Бу нуқтаи назардан қараганда, нима учун ФРС Германия олтинини олиб чиқишга қаршилик қилаётганини тушунса бўлади.

Мутахассисларнинг фикрича, Евро олтин билан қанча кўп таъминланса, Европа давлатлари молиявий мустаҳкамлиги ва суверенитети шунчалик ошади. Бунга яққол мисол — Хитой. Америка эса Евро кучайишини хохламайди, шунинг учун ҳам олтинни чиқаришга ҳар қандай усул билан қаршилик кўрсатмоқда.

 

Янгиликлар лентаси
0