Тошкентда рассомлар сулоласи кўргазмаси очилди

© Sputnik / Алишер Солиев"Лилар оиласи" рассомлар сулоласи кўргазмаси
Лилар оиласи рассомлар сулоласи кўргазмаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Лилар оиласи” бу бир оилада ҳар хил услубда ишлайдиган беш рассомни бирлаштирган рассомлар сулоласи.

ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Тошкентда яқинда рассомлар сулоласи кўргазмаси очилди, Sputnik мухбири хабарига кўра..  

Таниқли ўзбек суръатчиси Петр Ан, Sputnik мухбирига айтишига кўра, Ўзбекистон рассомчилик санъатида кучли ва аҳил усталарни бирлаштирган “Лилар оиласи” бу ноёб феномен.    

“Улар биргаликда ва ҳар бири алоҳида қизиқ. Уларнинг ижодини оддий ҳаётни мўъжизавий эртакка айлантириш хусусияти бирлаштириб туради” – деди Ан.

"Они интересны вместе и каждый в отдельности. Объединяет их творчество умение превратить обычную жизнь в чудесную сказку", — отметил он.

 

Веринисажда тасвирий санъатнинг китоб графикаси, эстамп, офорт, литография, монопринт ва бошқа услуб ва йўналишлари ҳамда оила архивидан фотосуръатлар намойиш қилинган.

“Кўргазмада кўрсатилган намуналар бу хамир учидан патир холос. Кўп йиллар давомида бизда юзлаб тасвирлар йиғилиб қолган. Асосийси, ҳамма ўзи танлаган йўналишда ишлайди. Иккала Александр ҳам фалсафий мавзуларни ёқтиришади, Татяна — табиатда ишлашни, Мария – хаёлий рассомчиликни ёқтиради”, — деди Галина Ли.

Галина Ли болалар китоблари рассом-иллюстратори. Болалар мавзуси унинг ижодида энг асосий мавзу. Галинанинг фикрича, болалар учун чизилган суръатлир сифати бошқа суръатлардан яхшироқ бўлиши керак.

Барча эртак қаҳрамонлари образлари жуда ифодали, чунки яқин дўстлар танишлар қиёфасидаш олинган. Ҳар бир болалар китоби безатишда рассом ўзига хос тил топган.

Яқин кунларда Галина Ўзбекистонлик кичик ўқувчилар учун рус авторининг янги китобини безатишни бошлайди. 

Янгиликлар лентаси
0