Москвада Европанинг энг катта масжиди очилди

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтишМоскванинг бош масжиди очилиши
Москванинг бош масжиди очилиши - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Муфтийлар кенгаши раисининг сўзларига биноан пойтахтда ажойиб, ҳашаматли ва улуғвор масжид қурилди.

ТОШКЕНТ, 23 сен – Sputnik. Россия пойтахтида мусулмонларнинг энг катта байрами — Қурбон Ҳайит арафасида Москва Жомеъ масжиди ўз эшикларини очди.

Европанинг энг катта масжидининг тантанали очиш маросимида Россия президенти Владимир Путин, Туркия президенти Режеп Тайип Эрдоган, Фаластин раҳбари Махмуд Аббос ҳамда Европа мамлакатлари элчилари қатнашди. Ўзбекистон Дин ишлари қўмитаси вакиллари ҳам ушбу маросимда қатнашди.

Россия пойтахтига Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров, Татаристон президенти Рустам Миннихонов, Доғистон президенти Рамазан Абдулатипов ва Ингушетия раҳбари Юнус-Бек Евкуровлар очилиш маросимида қатнашиш учун келишди.

“Москва Жомеъ масжиди – бу бизнинг динимиз ва бирлигимиз рамзи. Москва Жомеъ масжиди очилиши куни – Россия Федерацияси учун давлат аҳамиятига эга бўлган воқеа ва бутун ислом дунёси учун хайрли хабар”, — деди Россия Муфтийлар кенгаши раиси Равил Ғайнутдин, маросим бошида.

Москва Жомеъ масжиди - Sputnik Ўзбекистон
Москвада янги Жомеъ масжиди очилади

Муфтийлар кенгаши раиси ишонч билан айтишига қараганда, мамлакатнинг бош масжиди Россиянинг диний ва давлат суверенитетини мустаҳкамлашда, халқаро ва динлар аро тинчликни, жамиятда бирдамликни, Россиянинг ислом дунёси билан ҳамкорлигини мустаҳкамлашда катта фойда келтиради. 

Янгиликлар лентаси
0