Ўзбекистонда Қурбон Ҳайит

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтишҚурбон Ҳайит куни мусулмонлар
Қурбон Ҳайит куни мусулмонлар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Эрта тонгдан миллионлаб ўзбеклар, кутилган байрамни ўтказиш учун мачитларга йиғилди.

ТОШКЕНТ, 24 сен — Sputnik. 24 сентябр, пайшанба куни бутун Ўзбекистон аҳли мусулмонларнинг улуғ аёмларидан бири Қурбон Ҳайит байрамини нишонлади.

Намоз ўқиладиган марказий мачит заллари эрталабки соат тўртдан аллақачон банд бўлиб, мачит атрофидаги кўчалар ҳам одамлар билан тўлган эди.

Байрамнинг энг муҳим ҳисобланган эрталабки намози Тошкент шаҳрида ўтган йили Қурбон ҳайити арафасида очилган янги «Минор» мачитида ўқилди. У Анҳор дарёси ёқасида жойлашган бўлиб, 2,4 минг кишига мўлжалланган. Намоз ўқийдиганларга қулай бўлиши учун намоз вақти пойтахтдаги мачитлар яқинидаги кўчалар ҳам ёпиб қўйилди. Шу билан бирга пойтахт ҳокимияти намозхонлар учун мачитгача бўлган жойда транспорт қатновини ташкил қилиб берди.

Одат бўйича эрталабки намоздан сўнг, ўзбеклар қабристонларга бориб, у ерда ётганлар ҳақига дуо ўқийдилар.

Аёллар бу байрамга бир кун олдин тайёргарлик кўрадилар. Байрам олдидан, албатта иссиқ ёпилган нон ҳиди уйга кириши керак, шунинг учун уй бекалари эрталабдан нон ёпиб, узум ва бодомдан десерт тайёрлайдилар.

Байрам дастурхонига кўплаб овқатлар тортилади, лекин асосий овқат шу куни қурбонлик учун сўйилган қўй гўшти солиб пиширилган палов.

Агар сизда шу бугун Тошкент атрофидаги кўчаларидан ўтиш ёки Бухоро махалла кўчалари, ўтиш имкони бўлганида эди, ҳамма жойда қурбонликни кўрган бўлар эдингиз. 

Тушлик вақти эса бутун Ўзбекистонни янги сўйилган қўй гўштидан пиширилган байрам палови ҳиди қамраб олади. Шу куни Ўзбекистонда яшовчи рус, татар ва бошқа миллат вакилларига ҳам ош улашилади, чунки муҳим миллий ананалардан яна бири бу эҳсон қилишдир. Қўшниларга албатта бир товоқ ош билан миллий ширинликлар олиб чиқиш бизнинг диёримизда азалий одат бўлиб қолган.

Байрамда фуқароларни маҳалла қўмитаси ҳам четда қолдирмади. Улар томонидан маҳалла оқсоқоллари, ёлғиз қариялар ва кам таминланган оилалар учун дастурхон ёзилади. Уларга ҳар турдаги мевалар ва албатта қурбонликка сўйилган қўй гўштидан берилади.

Байрам маросими уч кунга бўлиниди. 

Бу уч кунда албатта қариялар, қариндошлар ҳолидан хабар олиниб, янги турмуш қурган ёш оилаларникига мехмонга борилади. Буларнинг ҳар бири ўз маъносига эга. Масалан, шу йил тўй бўлиб келган янги келинчак мехмонларни, миллий кийимда бош эгиб таъзим қилган ҳолда кутиб олади ва уларни байрам дастурхонига таклиф этади. Мехмонлар эса янги уй бекасининг меҳмондўстлик маҳоратини баҳолайдилар.

Қурбон ҳайит ҳақиқатдан узоқ орзиқиб кутилган мусулмонлар байрами. Бу яна шундай кунки, ҳамма гиналар унутилади, ҳамма ҳаётини фаровон ва тўкин бўлишини орзу қилади.

Ҳозирги кунда Ўзбекистон аҳолисининг 94%, ислом динига, 3,5 % православ христиан динига ва қолганлари бошқа динларга эътиқод қилади.

Республикада 2238 та диний ташкилотлар, 16 та ҳар хил конфессиялар рўйхатдан ўтган бўлиб, шулардан 2064 таси мусулмон ва 157 таси христиан дини ташкилотларидир.

Янгиликлар лентаси
0