Ўзбекистон импорт миқдорини 5,7 млрд долларга камайтирмоқчи

Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда ўзлаштириш дастури бўйича 600га яқин лойҳалар амалга оширилмоқда, бунинг эвазига 1,2 минг хил маҳсулотни экспорт қилиш имкони пайдо бўлади.

ТОШКЕНТ, 1 окт – Sputnik. Ўзбекистон ҳукумати 2015-2019 йиллар мобайнида чет элдан олиб келинадиган маҳсулотлар ҳажмини 5,7 млрд долларга  қисқартирмоқчи, дейилган Иқтисод вазирлиги ҳисоботида.

Ҳукумат босқичма-босқич ўзлаштириш дастурини амалга ошириш эвазига Ўзбекистон ишлаб чиқарувчиларини ички хом ашё манбааларига йўналтиришни кўзда тутган. Ушбу режалар беш йиллик ўзлаштириш дастурига бағишланган матбуот анжуманида эълон қилинди.

Ўзлаштириш дастури Республиканинг ҳар бир вилоятида амалга оширилади. Ушбу чоралар натижасида 13 минг иш ўринлари яратилади ва Республика бюджетидан ҳар йили 3,5 млрд доллар тежаб қолинади.   

Ҳисоботда қайд этилиши бўйича, ўзлаштириш дастурига киритилган корхоналар даромад солиғи, мол-мулк солиғи ва божхона солиқларидан озод қилинади.  

2016 йилда, 31 лойҳа амалга оширилиб, 183 млн долларлик  маҳсулот ишлаб чиқарилиши кўзда тутилган. Жумладан, Устюрт газ-кимё мажмуасида полиэтилен ва полипропилен маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳам амалга оширили режалаштирилган.

 

Янгиликлар лентаси
0