Қирғизистон Ўрта Осиё мамлакатлари учун суҳбат майдони ташкил қилиш тарафдори

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишҚирғизистон ТИВ Эрлан Абдылдаев
Қирғизистон  ТИВ Эрлан Абдылдаев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу ҳамкорлик доирасида мамлакатлар хавфсизлик, экология ва иқтисодиёт масалаларини муҳокама қилишлари мумкин.

ТОШКЕНТ, 2 окт — Sputnik. Қирғизистон регионда сиёсий ва иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш учун Ўрта Осиё мамлакатлари орасида суҳбат майдони ташкил қилишни таклиф қилди. Ушбу таклифни мамлакат бош вазири Эрлан Абдилдаев киритди.

Ўзининг БМТ Бош ассамблеясида сўзлаган нутқида вазир Ўрта Осиё мамлакатлари орасида тўғридан-тўғри, ҳар тарафлама, сиёсий суҳбатнинг “ҳақиқатдан йўқлигини” таъкидлади.  Бу ҳудудаги муаммоларни чуқурлаштиради, мамлакатларнинг иқтисодий ривожланишига халал беради. Тарқоқлик сабабларидан бири, Абдилдаев фикрича, Ўрта Осиёдаги чегара муаммолари.   

“Умумий муаммоларга эга бўла туриб, бизнинг мамлакатлар халқаро майдонларда бирга курашмайдилар, ушбу муаммоларни ечиш учун бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилмайдилар. Биз аминмизки, бугун Ўрта Осиёнинг беш мамлакати иштирокида, кенг суҳбат майдони ташкил қилиш вақти келди”, — деди.

Абдилдаевниг фикрича, бундай ҳамкорлик савдо-сотиқ, иқтисод, чегара, энергетика, сув заҳираларидан фойдаланиш, экология ва иқлим ўзгариши масалаларини муҳокама қилиш имконини берган бўларди. Қирғизистон вазири Ўрта Осиё мамлакатлари раҳбарларидан ушбу таклиф ҳақида ўйлаб кўришни сўради.

 

Янгиликлар лентаси
0