Россияликлар қандай автомобилларини яхши кўради

© Sputnik / Руслан Кривобок / Медиабанкка ўтишToyota-Центр автомобил салони, Москва
Toyota-Центр автомобил салони, Москва - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россияликлар Япония, Германия, Корея, автомобилларни энг кўп сотиб олишади.

ТОШКЕНТ, 6 окт – Sputnik. “Автостатхабарига кўра, 2015 йилнинг июл ойида Россия йўлларида умуман 41 миллион автомобил бор.

Улардан 60% Россияда ишлаб чиқарилган, қолгани дунёнинг 40 мамлакатида ишлаб чиқарилган. Энг кенг тарқалган автомобиллар Япония, Германия ва Жанубий Корея мамлакатларида ишлаб чиқарилган.

Россия йўлларидаги ҳар олтинчи автомобил Японияда ишлаб чиқарилган бўлиб уларнинг умумий сони 7 миллионни ташкил қилади. Япон автомобиллари Россиянинг Узоқ Шарқ ҳудудида айниқса оммабоп, у ердаги аҳолининг 80% япон автомобилларидан фойдаланади.

Германия автомобилларни марказий Россия аҳолиси кўпроқ сотиб олади. Уларнинг умумий сони ҳозирги кунда 3,3 млнни ташкил қилди. Корея автомобиллари — 1,1 млн, Буюк Британия автомобиллари — 1 млн, Украина — 740 минг.

GM Uzbekistan автомобиллари савдоси ушбу йилнинг иккинчи ярмида 30%га камайишига қарамасдан, умумий автомобиллар сони бўйича Ўзбекистон шарафли еттинчи ўринда. Россия йўлларидаги ўзбек автомобиллари сони 715 мингни ташкил қилди.

 

Янгиликлар лентаси
0