Дунёда

Россия президенти 63-туғилган кунини Сочида кутиб олади

© Sputnik / Алексей Дружинин / Фотобанкка ўтишРоссия президенти Владимир Путин
Россия президенти Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон
Ўзининг туғилган кунида Владимир Путин хоккей афсоналари билан муз устига чиқади.

ТОШКЕНТ, 7 окт – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин хоккей юлдузлари ва Тунги хоккей лигаси қатнашчилари билан Сочидаги хоккей спорт саройида кутиб олади.

7 октябрда Россия президенти 63 ёшга тўлади. Одатга кўра, Путин туғилган кунини иш тартибига мувофиқ кутиб олади. Ушбу кун президент иш ташрифи билан Сочида бўлади.

“Путин хоккей ўйнайди. У анъанага кўра, ўзининг эски танишлари, хоккей-фахрийлари ва Тунги хоккей лигаси қатнашчилари билан  билан ўйнайди. Улар эртага янги мавсумни очадилар”, — деди журналистларга Дмитрий Песков, президент матбуот котиби.

Россияликлар президентни охирги марта сентябрда муз устида кўрган эдилар. Ўшанда Путин хоккей афсоналари Павел Буре ва Александр Овечкин билан бир жамоада “Сириус” таълим жамоаси устидан ғалаба қозонганди.

Ўтган йили Россия раҳбари туғилган кунини Сибирда кутиб олганди. Ушанда президент ишдан дам олиш куни олиб тоғлар бўйлаб салкам 9 километр пиёда сафар қилганди. 2013 йилда президент ўз туғилган кунини Бали оролида, ОТИС (АТЭС) саммитида кутиб олганди.  

Россия президентини Белоруссия раҳбари аллақачон табриклади. Ушбу табрикномада айтилишича, Путин раҳбарлиги остида Россия иқтисодиёт ва фуқаролар ҳаёт даражасини ошириш борасида катта ютуқларга эришди.  

“Сиз ўз мамлакатингиз манфаатларини халқаро майдонда тарғиб қилишда ва аъзо мамлакатлар барқарорлиги кафолати бўлган ўзаро интеграция жараёнларини кенгайтиришда, катта ютуқларга эришдингиз”, — деди Лукашенко.

Белоруссияда Россия президентининг қатъий нуқтаи назарини юқори баҳолашади, шу жумладан Москва ва Минскнинг келажакдаги ҳамкорлиги борасида.

 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала