Шойгу: Россия ҳарбий кемалари "ИД" позицияларига 26 ракета билан зарба берди

© Sputnik / Алексей Никольский / Медиабанкка ўтишРоссия президенти В.Путин ва Мудофаа вазири С.Шойгу учрашуви
Россия президенти В.Путин ва Мудофаа вазири С.Шойгу учрашуви - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Каспий флотининг ракета ташувчи кемалари, “Калибр” қанотли ракеталари ёрдамида Сурияда 11 нишонни йўқ қилди.

ТОШКЕНТ, 7 окт — РИА Новости. Каспий флотининг тўрт ҳарбий кемаси, чоршанба куни эрталаб “Ислом давлати” жангарилари позицияларидаги нишонларни йўқ қилди. Тинч аҳоли орасида қурбонлар йўқ, деб хабар берди Сергей Шойгу, Россия президенти Владимир Путин билан бўлган суҳбатида.

“Жангариларга зарба бериш учун, бугун эрталаб, авиациядан ташқари Каспий флотининг тўрт ракетали кемаси жалб қилинди. Улар кемада жойлашувчи 26 “Калибр” қанотли ракеталар ёрдамида 11 нишонга зарба бердилар”, — деди Сергей Шойгу “Россия 1” телеканали эфирида.

У, объектив назорат маълумотига қараганда, барча нишонлар йўқ қилинди, тинч аҳоли зарар кўрмади. “Зарба натижалари ушбу ракеталарнинг салкам 1,5 км каби узоқ  масофаларда юқори самардорлигини кўрсатди”, — деди министр.    

Каспий денгизи ҳарбий флоти таркибида беш кема “Калибр” ракета комплекси билан жиҳозланган. 11661 проектига мансуб икки ракета ташувчи кема (Татаристон ва Доғистон) ва 21631 лойҳага мансуб уч кичик ракета ташувчи кемалар ("Град Свияжск", "Углич" ва "Великий Устюг").  

30 сентябрдан Россия ҳарбий ҳаво кучлари, Сурия президенти Башар Асаднинг мурожаатига биноан, Суриядаги “ИД” жангариларига зарба бера бошлади. Ушбу, террорчиликка қарши қўшма ҳарбий операцияда Россия, Эрон, Ироқ ва Сурия ҳарбий кучлари қатнашмоқда.

Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, Россия ҳаво кучлари зарбалари террорчилар истеҳкомлари, қурол-яроғ омборлари, бошқарув пунктлари ва таёрллов марказларига жиддий зарар еткизди.

Янгиликлар лентаси
0