Ўзбекистонда ЙҲ қоидабузарликларини кўриб чиқиш тартиби ўзгартирилди

Oбуна бўлиш
Маъмурий қоидабузарликларни кўриб чиқиш тартибига қўшимчалар киритилди. Унга кўра маъмурий баённома ва ҳайдовчилик гувоҳномаси талонига ёзув киритиш бекор қилинди.

ТОШКЕНТ, 13 окт – Sputnik. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги йўл ҳаракати қоидаларини бузиш, фото ва видео воситалари орқали қайд қилинган ҳолларда, ушбу қоидабузарликларнинг маъмурий кўриб чиқиш тартибига ўзгаришлар киритди.

Янги қоидаларга кўра, фото ва видео воситалари орқали қайд қилинган ЙҲ қоидалари бузилган ҳолларида, агар ҳайдовчи суднинг кечиктириб бўлмас топшириқларини бажараётганлиги ҳақидаги ҳужжатларни кўрсатса, ушбу маъмурий қоидабузарлик бекор қилинади, маъмурий байннома тузилмайди ва ҳайдовчилик гувоҳномаси талонига қайд киритилмайди.

Киритилган барча ўзгаришларнинг тўлиқ матни билан қуйдаги саҳифада танишиб чиқишингиз мумкин.

ЙҲ қоидаларини фото ва видео воситалари орқари қайд қилиш ҳақидаги қонун 2015 йилнинг 11 августида кучга кирди. Бундан буён қоидабузарликларнини қайд қилувчи техник воситалар берган маълумотлар ҳужжатга тенглаштирилди.

Ушбу тизимлар ёрдамида олинган хабарлар, жарима паттаси билан биргаликда қоида бузувчи манзилига буюртмали хат билан юборилади. Жавобгар шахс деб, автомобил эгаси жисмоний ёки юридик шахс тан олинади.

 

Янгиликлар лентаси
0