Ўзбекистон: Амударё ва Сирдарё юқори ўзанида жойлашган ҳар қандай иншоот халқаро экспертиза назорати остида қурилиши керак

© Sputnik / Игорь Агеенко / Медиабанкка ўтишБурейск ГЭСи тўғони Амурск вилояти
Бурейск ГЭСи тўғони Амурск вилояти - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Милан шаҳрида ўтказилган “ЕИ – Ўрта Осиё” сув заҳиралари анжуманида ўзбек делегацияси қатнашди.

ТОШКЕНТ, 14 окт — Sputnik. Ўзбекистон делегацияси халқаро анжуманда атмосфера ҳавоси, сув ва ер заҳиралари сифатини яхшилашга қаратилган давлат дастурларини тақдим қилди, Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабари асосида.

Давлат Табиатни сақлаш қўмитаси раиси Бахтиёр Абдусаматов ва республика Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва сув заҳиралари бўлими бошлиғи Фозилов ўз нутқида охирги йилларди суғориладиган ерлар майдонида туз босган ерлар 6%га  камайганлигини, регион сув заҳираларидан сув ишлатиш йилига 64 миллиарддан 51 миллиард куб метрга камайганини таъкидлади.

Республика вакиллари сўзларига қараганда, регионда энг зарур масала бу умумрегион сув заҳираларини оқилона ишлатиш масаласи бўлиб қолмоқда.

Нутқ сўзлаганлар “дарё юқори ўзанларида қурилаётган ҳар қандай йирик гидротехник иншоотлар, албатта БМТ назорати остидаги холис халқаро экспертизадан ўтиши керак ва албатта Амударё ва Сирдарё оқимларининг пастки қисмида жойлашган мамлакатлар розилиги билан бўлиши кераклигини алоҳида таъкидлаб ўтишди.

Ўрта Осиё мамлакатлари Берлинда сув манбаалари муаммосини муҳокама қиладилар

Ўзбекистон вакиллари давлат томонидан ер заҳиралари сифатини яхшилаш учун қилинаётган ишлар ҳақида гапириб бердилар. Эгилувчан қуврлар орқали томчилаб суғориш ва плёнка остига экиш технологиялари эвазига суғориладиган ерлар майдони кенгайтирилмоқда. Қишлоқ хўжалиги маҳсулот турларини кўпайтиришга катта эътибор берилмоқда.

“Кўп намлик талаб қиладиган ўсимликлар гуруч, пахта ва беда ўрнига буғдой, полиз экинлари, узумзорлар ва бошқа экинлар экилмоқда. Натижада пахта майдонлари 1,25 миллион гектарга —   30%га  камайтирилган, гуруч экиш майдони – 40 минг гектарга, яъни 4 баробар, деди Абдусаматов, анжуманда сўзга чиқаркан.

Қуриб қолган Орол денгизи ўрнида кемалар қабристони - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон сув истеъмолини йилига 24% га қисқартирди

2007 йилда Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ўз қарори билан суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш Фонди ташкил қилинди. 2013 йилда Ўзбекистон ҳукумати регионда экология ҳолатини яхшилаш учун бир қатор чоралар кўришни тасдиқлади. Хусусан, сув билан таъминлаш тармоқларини қуриш ва таъмирлаш ҳамда томчилаб суғориш тизимини киритиш шулар жумласидан. Ушбу мақсадларга умумий ҳисобда 1,2 миллиард доллар ажратилди.

 

Янгиликлар лентаси
0