Дунёда

АҚШ Медведев бошчилигидаги Россия делегациясини қабул қилишни рад этди

© Sputnik / Екатерина Штукина / Фотобанкка ўтишРоссия Бош вазири Дмитрий Медведев
Россия Бош вазири Дмитрий Медведев - Sputnik Ўзбекистон
Россия ТИВ Сергей Лавров хабарига кўра, Россия делегацияси АҚШ билан террорчиликка қарши кураш масалаларини муҳокама қилишни режалаштирган эди.

ТОШКЕНТ, 14 окт — Sputnik. Америка ҳукумати Дмитрий Медведев бошчилигидаги Россия делегациясини қабул қилишни рад этди, деб хабар берди Россия ТИВ Сергей Лавров.

Медведев АҚШда террорчиликка қарши кураш масалаларини муҳокама қилишни режалаштирган эди.

“Биз АҚШ делегациясини жўната олмаймиз, шунинг учун Россия делегациясини ҳам Вашингтонда қабул қилишнинг иложи йўқ”, — деб АҚШ жавобини келтирди Сергей Лавров Давлат Думасида сўзга чиқаркан.

Олдинроқ Лавров, — АҚШ ҳамма нарсани ўзининг глобал лидерлигини таъминлаш учун  ишлатишга таёр, — деганди. Россия ТИВи АҚШ ҳукумати глобал майдонни фақат ўзларининг ғарб стандартларини ўрнатиш учун тозалашга ҳаракат қилаётганидан афсусда эканлиги айтганди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала