Ислом Каримов МДҲ давлат раҳбарлари учрашуви ҳақида

© Фотохост-агентство / Медиабанкка ўтишУзбекистон президенти Ислом Каримов
Узбекистон президенти Ислом Каримов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Қозоғистонда бўлиб ўтган МДҲ давлат раҳбарлари учрашуви ҳақида ўз фикрини билдирди

ТАШКЕНТ, 17 окт — Sputnik. Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Қозоғистонда бўлиб ўтган МДҲ давлат раҳбарлари учрашуви ҳақида ўз фикрини билдирди, президент матбуот хизмати хабари асосида.  

Қозоғистонда бўлиб ўтган кенгашда Ислом Каримов, ҳозирги, узоқ ва яқин мамлакатларда рўй бераётган сиёсий можаролар, ўсиб бораётган террорчилик ва экстремизм хавфи ҳамда иқтисоидий ва молиявий мураккаб замонда, МДҲ давлат раҳбарлари учрашуви ўз вақтида ўтказилаётганлиги ва унинг катта аҳамиятга эга эканлигини айтди.

“Ҳамдўстлик – бу давлатларнинг бевосита мулоқот қилиши, фикр алмашиши, долзарб масалаларни муҳокама этиши, ўзаро манфаатлар ва яратилган мустаҳкам ҳуқуқий база, ўзаро ҳамкорлик бўйича ишлаб чиқилган восита ва механизмлар ҳисобга олинган ҳолда, иштирокчи давлатлар ўртасидаги баҳс ва мунозараларни ҳал этиш учун кенг имконият берадиган тузилмадир”, — деди Ислом Каримов.

Сўзини давом эттираркан, Ислом Каримов собиқ Иттифоқ давлатлари орасида МДҲдан бошқа давлатлараро тузилмаларнинг пайдо бўлаётганлиги туфайли, МДҲ давлат раҳбарлари Кенгаши мажлислари, аксарият ҳолларда, умумий характерга эга бўлиб қолаётганлигини ва мажлисларда кўрилаётган масалалар моҳияти, кундалик ҳаётдан анча йироқ бўлиб қолаётганлигини таъкидлади. Ислом Каримовнинг фикрига кўра, МДҲ ва Евроосиё Иттифоқи ўз кун тартиби ва ҳаракат дастурига эга бўлиши, бир-бирини алмаштирмаслиги, такрорламаслиги,  аксинча тўлдириши керак.

Ўзбекистон президенти Афғонистондаги нотинч аҳвол  ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди. У ердаги жангари гуруҳлар мамлакатнинг шимол ва шимоли шарқ ҳудудларига ўтаётганлиги ва мамлакатнинг айрим ҳудудларини босиб олишга ҳаракат қилаётганлиги чуқур ташвиш уйғотаётганлиги таъкидлади. Яқинда бўлиб ўтган Қундуз воқеалари, президентнинг фикрига кўра, Афғонистон армияси толибонларга қаршилик кўрсатишга, ҳукумат эса мамлакатни тўлиқ назорат қилишга қодир эмаслигини кўрсатди. Шуни инобатга олиб, Афғонистонда АЙСАФ ҳарбийларини  кўпайтириш ва уларни у ерда бўлишини бир неча йилга узайтириш керак, деган фикрни билдирди Ўзбекистон президенти.  

“Афғонистондаги вазият қандай кечишидан қатъи назар, шуни тўла ишонч билан айтиш мумкинки, Афғонистон муаммосини фақат бир йўл, яъни БМТ шафелигида тинч сиёсий музокаралар ўтказиш ва ўзаро курашаётган томонларни муросага келтириш орқалигина ҳал этиш мумкин. Бошқа йўл йўқ”, – деди Ислом Каримов.

Ислом Каримов Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаевга МДҲга раислик қилиш навбати билан табриклади ва ушбу маъсулиятили вазифани бажаришда муваффақият тилади.

Янгиликлар лентаси
0