Ўзбекистонда Корея маданияти ҳафтаси бошланди

Oбуна бўлиш
Маданият ҳафтаси давомида Корея кино ҳафтаси, болалар ва ўсмирлар учун футбол бўйича мастер-класс ва бошқа бир қатор маданий тадбирлар режалаштирилган.

ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. 19 октябрдан 24 октябргача Тошкентда, Нукусда ва Ургенчда Корея республикаси элчихонаси кўмагида Korean Week-2015 тадбири бошланди, Review.uz портали хабарига кўра.

Тадбир мақсади икки халқ орасида дўстлик ва ҳамфикрликни мустаҳкамлаш.

Ҳафта давомида бир қатор маданий тадбирлар амалга оширилиши кўзда тутилган. Корея киноси фестивали, болалар ва ўсмирлар учун футбол бўйича мастер-класс, “Ўзбекистон ва Корея ўртасида дўстлик” мавзусида тасвирлар кўргазмаси ва Корея миллий амалий санъат намуналари кўргазмаси шулар жумласидан.

19 октябр куни, кинофестивал очилиш маросимида Корея театр гуруҳи анъанавий "Самулнори" намойишини тақдим этади.

Ўтган йилда бўлгани каби, Ўзбекистонга Корея республикаси футбол жамосасининг собиқ ўйинчиси, ҳозир ўсмирлар футбол клубининг бош директори, футбол коментатори ва KOICA ташкилотининг фахрий элчиси Сонг Чонггуг келади. У Ўзбекистон ўсмирлар футбол жамоаси учун мастер-класс ўтказади.

Корея анъаанавий амалий санъатига бағишланган тадбирлар 21-22 октябр кунлари Алишер Навоий номли Ўзбекистон Миллий кутубхонасида, Нукусдаги мусиқа ва санъат мактабида ва Ургенчдаги "Баркамол авлод" болалар марказида бўлиб ўтади.

Янгиликлар лентаси
0