"Россия раҳмат!" - дейишмоқда дунёнинг турли мамлакатларида яшаётган Сурияликлар

Oбуна бўлиш
Якшанба куни дунёнинг турли мамлакатларида яшовчи сурияликлар Россия элчихоналарига келиб миннатдорчилик билдиришди.

Дунёнинг турли малакатларида яшовчи сурияликлар, якшанба куни Россия элчихоналарига келиб, "Ислом давлати"га қарши курашда ёрдами учун Россияга миннатдорчилик билдиришди.

Белгиядаги Россия элчихонасига элликка яқиш киши келиб Россиянинг Суриядаги сиёсатига ҳамфикрлик билдиришди. Ушбу акция ташкилотчилари Сурия миллий талабалар уюшмаси, Сербиядаги Сурия диаспораси аъзолари ва Сербия ватанпарвар ташкилотларидир.

Россиянинг Теҳрондаги элчихонасига ҳам 15га яқин одам келиб Россия-Сурия дўстлигига ҳамфикрлик билдиришди.

"Сурия миллий талабалар уюшмаси дунёнинг ҳар бир мамлкатида Россия элчихоналарига келиб Россия ҳукумати ва президент Путинга Сурияга кўрсатаётган ёрдам учун миннатдорчилик билдирмоқда", — деди Мустафа Даюб, Суриянинг Теҳрондаги элчихонаси вакили. 

Ушбу акциялар Сурия, Эрон ва Сербияда қандай ўтганлигини видео лавҳамизда томоша қилинг.

 

Янгиликлар лентаси
0