Башар Асад Москвада: Мен Россиядан миннатдорман

© Sputnik / Алексей Дружинин / Медиабанкка ўтишРоссия президенти Владимир Путин Сурия президенти Башар Асад билан учрашди
Россия президенти Владимир Путин Сурия президенти Башар Асад билан учрашди - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Владимир Путин Сурия раҳбари билан бўлган учрашувда, Россия Сурияга нафақат жанговор операцияда, балки сиёсий жараён давомида ҳам ёрдам беришини айтди.

ТОШКЕНТ, 21 Окт — Sputnik. Сурия президенти Башар Асад Москвага келди.

Россия президенти матбуот котиби Песков хабарига кўра, кенгайтирилган тартибдаги музокараларда Россия юқори раҳбарияти тўлиқ таркибда қатнашди. Унининг айтишича "Кутилган ва маълум мавзудаги музокаралар узоқ вақт давом этди".

“Террорчилик гуруҳларига қарши кураш, Россия ҳарбий операциясини давом эттириш масалалари  ва Сурия қўшинларининг ҳужумини қўллаб қувватлаш мавзулари ушбулар жумласидан. Президент Суриядаги вазият ҳақида батафсил маълумот олди, истиқболли режалар ва икки тарафлама мунособатларнинг ҳар хил томонлари билан танишди”, — деди Песков.   

Башар Асаднинг келажаги ҳақида Песков ҳеч нарса демади.

“Сурия билан мунособатларимиз дўстона, шунинг учун биз нафақат террорчилар билан жангда, балки сиёсий жараёнда ҳам ёрдам беришга таёрмиз”, — деди Владимир Путин.  

Россия раҳбари, ушбу жараён дунё ва Яқин Шарқдаги можарони тинч йўл билан ҳал қилишни истаган бошқа мамлакатлар билан ҳамкорликда олиб борилишини, таъкидлади.

Башар Асад — Россия ёрдами халқаро ҳуқуқ асосида олиб борилаётганини алоҳида таъкидлади.

“Авваломбор, Россия Федерацияси раҳбарятига ва халқига Сурияга кўрсатилаётган ёрдам учун миннатдорчилик билдиришни истардим. Улар Суриянинг бирлиги ва мустақиллигини ҳимоя қилаётганликлари учун Раҳмат. Асосийси буларнинг ҳаммаси халқари ҳуқуқ аросида амалга оширилмоқда”, деди Башар Асад.

Музокараларда Россия томонидан Сергей Лавров ва Сергей Шойгу ҳам қатнашишди.

 

Янгиликлар лентаси
0