Тошкентда иситиш мавсуми бошланди

© Sputnik / Виталий Аньков / Медиабанкка ўтишИситиш батареяси
Иситиш батареяси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент шаҳрида 22 октябрдан қишги иситиш мавсуми бошланди.

ТАШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар беришига кўра, жорий йилнинг 21 октябрь куни “Тошкент шаҳрида 2015-2016 йилги иситиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва иссиқлик энергияси билан таъминлаш тўғрисида”ги 910-сонли қарорини имзолади.

Унга кўра,  2015 йил 22 октябрдан бошлаб ижтимоий соҳа объектларида синов тариқасида иситишга, турар жой бинолари эса 23 октябрдан мунтазам иситилишга киришилади.   

Мазкур қарорда “Тошкент иссиқлик электрмаркази”, “Тошкент иссиқлик маркази”, “Тошиссиққуввати”, туман ҳокимликлари ва Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари уюшмасига ҳамкорликда иссиқлик манбалари, энергия билан таъминловчи, уй-жойлардан фойдаланувчи ташкилотлар томонидан туман ҳокимликлари назорати остида иситиш мавсумини сифатли ўтказиш, барча  истеъмолчиларга иссиқлик энергияси ва иссиқ сув етказилишини таъминлаш юклатилган.

 

Янгиликлар лентаси
0