Сиёсатчи: АҚШ Ўрта Осиёда ўз таъсирини йўқотишдан хавотирда

Oбуна бўлиш
Сиёсатчи Владимир Жарихин АҚШ давлат котиби Жон Керри нима учун Ўрта Осиёга айнан ҳозир йўл олганлигини айтиб берди.

ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik, Мария Шелудякова. АҚШ Давлат департаменти, 29 октябр куни Давлат котибининг Ўрта Осиё мамлкатларига сафари ҳақида эълон қилди. Жон Керри Туркманистон, Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистонга ташриф буюриб, ушбу мамлакатлар ташқи ишлар вазирлари билан, учрашади.

МДҲ давлатлари институти директори ўринбосари Владимир Жарихин Sputnikка берган изоҳига кўра, ушбу кутилмаган ташриф сабаби — АҚШнинг Ўрта Осиёда ўз таъсирини сақлаб қолиш нияти билан асослади.

“Ушбу ташриф Ўрта Осиё давлатлари тақдири ҳақида қайғуриш натижасида эмас, балки АҚШ регионда ўз таъсирни ўйқотиб бораётгани сабабидандир. Ундан ташқари, маълум жараёнлар содир бўлмоқда, масалан, Қирғизистон Манасдаги АҚШ ҳарбий базасини олиб чиқиб кетишга мажбур қилди”, — эслатди Жарихин.  

Қирғиз аэропортидани АҚШ базаси 2014 йилда чиқарилган эди. Америкаликлар учун ушбу база логистик жиҳатдан қизиқ эди. Ундан ташқари регионда узоқ вақт давомида қолиш – АҚШнинг узоқ муддатли режаларидан бири.  

Сиёсатчи фикрига кўра, давлат департаменти котибининг кутилмаган ташрифининг яна бир  сабаби — АҚШ Афғонистондаги ҳарбий кучлар фаолият муддатини чўзганлигидир. Ушбу мунособат билан пайдо бўлган бир қатор масалалар ҳам, Жарихиннинг фикрига кўра, Давлат котибиинг кун тартибидан жой олган.

Ўзбекистонда Самарқандга, бошқа республикаларда эса пойтахт шаҳарларига ташриф режалаштирилганлигининг сабаби сиёсий эмас, деди эксперт.

Чоршанба куни маълум бўлишича, Тожикистонда бўлиб ўтадиган музокаралар Афғонистондаги вазият ва хавфсизлик муаммоларига бағишланади.

АҚШ президенти таъкидлашига кўра, америка қўшнлари Афғонистонда 2016 йил охиригача 9,8 мингдан 5,5 минггача қисқартирилади ва шу таркибда ўзоқ вақтга сақланиб қолиши мумкин.  

Афғонистондаги вазият охирга патларда сезиларли даражада ёмонлашди. “Толибон” радикал оқими мамлаканинг катта қисмони эгаллаб олди ва шаҳарларга ҳужум уюштирмоқда.

 

Янгиликлар лентаси
0