Иқтисод

Рустам Азимов: Ўзбекистонда миллиардерлар йўқ ва бўлмаган ҳам

© Sputnik / Алексей Даничев / Фотобанкка ўтишЎзбекистон Республикаси Молия вазири Рустам Азимов
Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Рустам Азимов - Sputnik Ўзбекистон
Республика бош вазир ўринбосарининг фикрига кўра, МДҲда мамлакатнинг йирик корхоналарни алоҳида шахслар қўлига топшириш тажрибаси аянчли оқибатларга олиб келган ва иқтисодга салбий таъсир кўрсатган.

 

ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Ўзбекистон, баъзи МДҲ давлатларидан фарқли ўлароқ, табиий бойликларни қазиб олишга ихтисослашган йирик корхоналарини ҳукуматга яқин бўлган алоҳида эпчил фуқароларга арзимаган нархда сотиш нияти йўқ, деди Рустам Азимов Халқаро инвестиция форумида.

Бош вазир ўринбосарининг сўзларига қараганда, бундай ачинарли тажриба баъзи МДҲ давлатлари иқтисодига салбий таъсир кўрсатган ва у ерда миллиардерлар сони ўса бошлаган, давлат бюджети бўлса дефицит ҳис қила бошлаган.

“Халқ бойлиги бўлган табиат заҳираларини хусусийлаштириш натижасида, давлат ўз вазифаларини бажариш учун керак бўладиган бюджети маблағи доимий равишда дефицит  ҳис қила бошлади”, — деди Азимов.

Биз бундай йўлдан боришдан бошданоқ воз кечдик, деди бош вазир ўринбосари. Ўзбекистонда миллиардерлар йўқ, лекин мустаҳкам ўрта синф вакиллари шаклланган, бу эса ўз навбатида, доимий равишда давлат бюджетини профицит билан қоплаш имконини беради. 

 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала