Иқтисод

Қорақалпоғистонлик фермерларга қурғоқчиликка таёргарлик кўришга ёрдам берилади

© Михаил ГенисЎзбекистонда очиқ майдон
Ўзбекистонда очиқ майдон - Sputnik Ўзбекистон
Қорқалпоғистонда фермерлар учун келажакдаги иқлим ўзгаришига мослашиш мавзуидаги семинарлар бўлиб ўтмоқда. Ушбу тадбир БМТТД лойҳаси бўлиб, олти йилга мўжалланган.

ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Нукусда фермерлар учун иқлим ўзгаришига мослашиш марказлари очилмоқда. Келажакда ушбу марказлар Қорақалпоғистоннинг тўрт туман марказларида очилиши режалаштирилган, Газета.uz хабари асосида  

Ўзбекистондаги БМТТД ваколатхонаси республика Вазирлар маҳкамаси қошидаги Гидрометерология маркази билан ҳамкорликда семинарлар ташкил қилди. Ушбу семинарларда фермер ва деҳқон хўжаликлари билан биргаликда уларнинг иқлим ўзгаришига мослашувчанлигини ошириш масалалари келишиб олинди.   

Семинар ташкилотчиларининг сўзларига қараганда, 10-12 ноябрда бўлиб ўтадиган ушбу тадбирларда “лойҳалаштириш, режалаштириш ва мослашув чорларини ишлаб чиқиш мақсадида иқлимий ва гидрометерологик мониторингни ривожлантириш” масалалари муҳокама қилинади.  

Регионда буғхона (парник) хўжаликларини ривожлантириш, қурғоқчилик ҳақида олдиндан хабар бериш тизими  яратиш режалаштирилган.  

Қорақалпоғистоннинг шимолий туманлари иқлим ўзгариши оқибатларидан жуда заиф ҳимояланган. Шунинг учун ҳам ушбу регионлар давлат ҳукумати органларига керакли ёрдам кўрсатилади.  

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала