Ҳодисалар

Бейрутдаги теракт қурбонлари сони 43тадан ошди

© Пресс-служба ЮРЦ МЧС РФ / Фотобанкка ўтишТеракт содир бўлган жойда
Теракт содир бўлган жойда - Sputnik Ўзбекистон
Ливан пойтахти Бейрутда 2 худкуш-террорчи ўзини портлатиб юбориши натижасида 240 киши жароҳатланди.

ТОШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. Ливан пойтахти Бейрутнинг жанубида содир бўлган теракт қурбонлари сони 43 кишига етди, деди мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Ваель Абу Фаур, турли даражада жароҳатланганлар сони 240 кишини ташкил қилди, РИА Новости Рейтер агентлиги хабарига асосан.

Бейрутнинг жанубида жойлашган Бурдж-ал-Баражне шаҳарчасининг одам гавжум кўчаларидан бирида икки худкуш террорчи ўзини потрлатиб юборди. Биринчи портлашдан 7 минут кейин, кейин одамлар жароҳатланганларга ёрдам кўрсатиш учун йиғилиб келган пайтда иккинчи портлаш содир бўлди.

Бурдж-ал-Баражнеда асосан шия мусулмонлари яшайди. Энг йирик партиялар ва мамлакат  раҳбарлари  ва БМТ бош котиби ушбу терактни қаттиқ қоралади. Ливан бош вазири жума куни мотам эълон қилди.

 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала