Маданият

Тошкентлик КВН жамоасини Сочига "КиВиН" халқаро фестивалига таклиф қилишди

© Sputnik / Денис Гришкин / Фотобанкка ўтишКВН уйи очилиш маросими тантанаси
КВН уйи очилиш маросими тантанаси - Sputnik Ўзбекистон
Пойтахтнинг International жамоаси "КиВиН"да Ўзбекистонни юқори даражада тақдим қилиш учун ўзларига ҳомий қидирмоқда.

ТОШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. КВН Халқаро иттифоқи ва "АМИК" телевизион ижодий уюшмаси Ўзбекистон КВНи Олий лигасининг International жамоасини халқаро фестивалга таклиф қилди, жамоанинг Facebook сайтидаги маълумотга асосан.  

Ҳозир КВН терма жамоаси конкурсга бориш учун маблағ тўпламоқда. Жамоа аъзоларининг айтишига қараганда, улар ҳамкорликнинг барча турига таёр.

“Афсуски, Ўзбекистон жамоалари "КиВиН" халқаро конкурсда бир неча йилдан бери иштирок этмаяптилар. Бу йил Сочида биз ушбу анъанани бузишни хохлар эдик”, — деб ёзишган жамоа аъзолари.   

Янгилик ижтимоий тармоқларда, аллақачон катта шов-шувга сабаб бўлди – ўнлаб одамлар жамоани табриклашмоқда ва уларга омад тиламоқда. Баъзи фойдаланувчилар, жамоа хазилкашлардан қолишмаган ҳолда, уларга тўй ва маросимларда чиқиб пул ишлашни таклиф қилишмоқда. Бошқалар бўлса, ижтимоий тармоқ аъзоларини КВН жамоаси ҳисобига хайрия пул ўтказишга даъват қилишмоқда.       

КВН жамоалари халқаро фестивали "КиВиН-2016" Сочида 2016 йил 11-25 январда бўлиб ўтади. 

 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала