Рейтинг: Ўзбекистон – террорчилик хавфи энг кам бўлган мамлакатлардан бири

Oбуна бўлиш
Иқтисод ва тинчлик институти экспертлари “Террорчиликнинг глобал рейтинги-2015”да Ўзбекистонни террорчилик хавфи энг кам бўлган мамлакатлар қаторига қўшди.

ТОШКЕНТ, 17 ноя — Sputnik. Иқтисод ва тинчлик институти аналитиклари Ўзбекистонни дунё мамлакатлари “Глобал террорчилик рейтинги — 2015” рўйхатининг энг пастки 124 қаторида жойлаштирди.

Изланувчилар маълумотига кўра, республикада террорчилик хавфи энг кам даражада. Дунёда террорчилик хавфи энг кам мамлакатлар рўйхатининг охирги қаторини Ўзбекистон, Туркманистон, Куба, Шимолий Корея ва Япония билан биргаликда эгаллаган. Ушбу рўйхатда Тожикистон – 84, Қозоғистон – 83, Қирғизистон – 86, Белоруссия ва БАА – 77 ўринда.

Террорчилик хавфи энг кўп бўлган мамлакатлар бу – Ироқ, Афғонистон ва Нигерия. Ушбу мамалакатлар халқаро террорчилик хавфи кучли бўлган ҳудудлар рўйхатининг биринчи уч ўрнинни эгаллаган.

Россия ушбу рўйхатнинг 23 қаторини эгаллаган. Буюк Британия, АҚШ, Франция бўлса 29, 35 ва 36 ўринларни эгаллаган.  

Ўтган йили 2013йилга қараганда террорчиликдан қурбон бўлганлар сони 80% га ошди.  Қурбонларнинг 78% Афғонистон, Ироқ, Нигерия, Покистон ва Сурия ҳудудларига тўғри келади.

Янгиликлар лентаси
0