Россия Мудофаа вазирлиги Сурияда Су-24 самолёти ҳалокатини тасдиқлади

© Sputnik / Дмитрий Виноградов / Медиабанкка ўтишРоссия фронт бомбардимончи самолёти Су-24
Россия фронт бомбардимончи самолёти Су-24 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Рейтер ахборот агентлиги ва Туркиянинг Haberturk TV телеканали Туркия-Сурия чегарасида ҳалокатга учраган самолёт ҳақида хабар берганди. Ҳалокат ердан берилган зарба натижасида содир бўлганлиги хабар берилмоқда.

ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. В Суриянинг Туркия билан чегарасида Су-24 самолёти ҳалокатга учради, самолёт Россияга тегишли ва унинг қулаши сабаби – ердан берилган зарба, деб хабар берди Россия Мудофаа вазирлиги.

Мудофаа вазирлиги, ҳарбий самолёт фақат Сурия ҳудуди устида бўлганлигини, ва ушбу ҳолат объектив воситалар ёрдамида қайд қилинганлигини таъкидламоқда. Зарба берилишидан олдин самолёт олти минг км баландликда бўлган.   

“Бугун, Сурия ҳудуди устида,  ердан ўққа тутилиш натижасида(тахминан), Сурия Араб республикасидаги Россия авиагруппасига тегишли Су-24 самолёти ҳалокатга учради”, — деб хабар берди ҳарбий муассаса.   

Уриб туширилган самолёт учувчилари самолётдан парашют ёрдамида сакрашга улгуришган. Ҳозирги вақда уларни қидириш ишлари олиб борилмоқда ва самолёт қулаши сабаблари ўрганилмоқда.

 

Янгиликлар лентаси
0