Ислом Каримов Наманган вилоятида янги ҳоким тайинлади

Oбуна бўлиш
Республика президенти тавсияси билан, Хайрулло Бозоров Наманган вилоятида янги ҳоким этиб тайинланди. Давлат раҳбари ҳудуд иқтисодий ривожланиш дастури ҳақида айтиб берди.

ТОШКЕНТ, 27 ноя — Sputnik. Наманган вилоятида Наманган Кенгаши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон президенти Ислом Каримов нутқ сўзлади, республика ТИВ хабарига кўра.

Давлат раҳбари маҳаллий ҳокимият иши якунини эълон қилди. Наманган вилоятида эришилган юкуқлар ва камчиликларни таъкидлаб ўтди. 

Хусусан, Кенгашда Наманган вилоятида янги ҳоким тайинлаш ҳақида қарор қабул қилинди. Баҳодир Юсуповнинг ўрнига Хайрулло Бозоров тайинланди.  

Вилоятнинг иқтисодий ютуқлари орасида ялпи маҳаллий маҳсулотнинг жорий йилнинг тўққиз ойида 9% га ўсганини, вилоятда замонавий корхоналар қурилаётганини ва кичик бизнеснинг изчил ривожланаётганини таъкидлаб ўтди.

Ундан ташқари шаҳарда бир неча замонавий кўп қаватли бинолар, савдо марказлари қурилганини, Наманган аэропорти ва  “Яшил деҳқон бозорининг янгилангани таъкидлаб ўтди. Ангрен – Поп электрлаштирилган темир йўли қурилиши республика темир йўл тизими ривожланишининг асосий босқичларидан бирига айланади.   

Президент 2016-2019 йилларда вилоят иқтисодий ривожланиш дастурида батафсил тўхталиб ўтди.  

Тўрақўрғон ГЭСи ва яна 16та йирик сармояланган лойҳа амалга оширилади.  “Электр қурилмалари” ва яна 25та мавжуд бўлган корхоналар жиҳозларини техник ва технологик янгилаш сармияли лойҳалари амалга оширилади.

Маҳаллий ҳукумат органлари ва тадбиркорлар таклифига мувофиқ вилоят ишлаб чиқариш имкониятларини кенгайтириш борасида 177 лойҳа амалга оширилади. Улар орасида  Ўйчинск туманида ипак-трикотаж корхонаси очиш, “Камол-медфарм” корхонасида  маҳаллий ўтлардан дори ишлаб чиқариш, Наманган шаҳрида жойлашган ФТ-Текстил корхонасида трикотаж ва пахта маҳсулотлари ишлаб чиқариш каби лойҳа ва режалар бор.  

Вилоят ривожланишининг яна бир асосий йўналиши бу инженер коммуникацияларни ва ишлаб чиқариш инфрақурилмасини ривожлантиришдир.

Янгиликлар лентаси
0