Якутияда олмосли ер кўчиши рўй берди

© Яковлев / Медиабанкка ўтишЯкутия олмослари
Якутия олмослари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Лойқасимон масса 2004 йилдан буён фойдаланилмайдиган “Алроса” бойитиш фабрикаси ҳудудида кўчган. Ушбу қум заҳираси кейинчалик унда қимматбаҳо тошларни излаш учун консервалаб қўйилган эди.

ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Якутиянинг Мирний-Ленск кўчалари олмос конидан кўчган лойқа туфайли ёпилди. Кўчган масса таркибида олмослар борлиги эҳтимолдан холи эмас, деб хабар берилади Саха(Якутия) республикаси ҳукумати сайтида.

Гап шундаки, қум такроран ювилиб, қимматбаҳо тошларни излаш ишларини олиб бориш учун консервалаб қўйилган эди. 2004 йилдан буён фойдаланилмайдиган "АЛРОСА  бойитиш фабрикаси ҳудудидан лойқасимон масса кўчиши 28 ноябр куни кечаси рўй берган.

Сайтда хабар берилишича, ўтган асрнинг 60-йилларида барпо этилган фабрикада, олмосларни қазиб олиш ишлари 88 фоиз амалга оширилган. Абадий музлоқ ер кўтарилиши натижасида нам қумнинг ситилиши “олмосли кўчиш”ни юзага келтирган, деган тахмин ҳозирда илгари сурилмоқда.

“АЛРОСА” фабрикаси тоғ-кон техниклари ҳозирда кўчиш рўй берган ҳудудда суратга олиш ишларини олиб бормоқдалар.

 

Янгиликлар лентаси
0