Ўзбекистон миллий мусиқа мероси рақамлаштирилди

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Санъатшунослик институти ходимлари томонидан 50-йилларда республиканинг турли бурчакларидан йиғилган, ўзбек анъанавий миллий мусиқасининг ранго-ранглигини мужассам этган материаллар рақамлаштириш натижада, саккизта мусиқий CD ва иккита DVD диск яратилди.

ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Ўзбекистон Санъатшунослик институти ЮНЕСКО кўмагида ўзбек анъанавий мусиқаси коллекциясини рақамлаштиришни якунлади. Ушбу мусиқалар узоқ йиллар давомида республиканинг энг чекка ҳудудларига уюштирилган экспедициялар натижасида тўпланган. Лойиҳа натижалари ҳақида институт ходимлари Тошкентда бўлиб ўтган тадбир давомида батафсил сўзлаб бердилар.

Лойиҳа раҳбари Шокир Пидаевнинг сўзларига қараганда, институт ходимлари 50-йиллар бошларида номоддий меросни ҳужжатлаштириш ва сақлаш ишларини бошлаганлар. Ўнлаб экспедициялар натижасида, миллий мусиқий маданиятнинг ўзига хос йўналиш ва хилма-хиллигини акс эттирувчи ниҳоятда ноёб материаллар тўплашга эришилган.

“Биз амалга оширган иш бир томондан олиб қаралганда, унчалик катта хажмга эга эмасдек кўриниши мумкин, аммо оддий одамлар тушунадиган форматга ўгириладиган бўлса — бу улкан меҳнат”, —дейди Пидаев.

Институт ходимлари 252 километр тасмани тинглаб, рақамлаштирдилар. Рақамлаштирилган материал давомийлиги 156 соатни ташкил қилди.

 

Янгиликлар лентаси
0