Жамият

Ўзбекистонда кексаларни моддий таъминлаш учун 73 млрд сўм сарфланди

Касаба уюшмалари томонидан ажратилган маблағ эвазига Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига ижтимоий ёрдам кўрсатилди: улар озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон билан таъминландилар. Ўн тўрт минг нафар нуронийга давлат ҳисобидан санаторийларга йўлланма топширилди.

ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурини ҳаётга татбиқ этиш учун касаба уюшмалари томонидан 73  млрд сўм маблағ сарфланди, деб хабар беради Sputnik мухбирига, Ўзбекистон касаба уюшмалари ходими.

Жумладан, Касаба уюшмалари кекса ёшдаги ногиронларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун қонунчилик лойиҳасини ишлаб чиқишда фаол иштирок этдилар. Кекса авлод вакилларига уюшма томонидан бепул ҳуқуқий маслаҳат клиникалари ташкил қилинди.

— Албатта, биз, нуронийлар уйларида истиқомат қилаётган кексаларимизни ҳам ёддан чиқарганимиз йўқ. Байрамлардан улардан хабар олиб, совға-саломлар улашдик. Улар учун маданий хордиқ, тадбирлар ташкил қилдик. Яна уч мингга яқин кекса ёшдаги кишиларга касаба уюшмалари томонидан: музлатгич, кир ювиш машинаси, чангютгич каби замонавий электр-маиший техника жиҳозлари топширилди. Шунингдек, фахрийларга мамлакатимиздаги тарихий-маданий ёдгорликлар, диққатга сазовор масканларга саёҳатлар уюштирилди, — деб ўртоқлашди касаба уюшмаси ходими.

Йил давомида касаба уюшмалари кекса ёшдаги кишиларнинг соғломлаштириш ва уларнинг мароқли ҳордиқ чиқаришларига ҳам алоҳида эътибор қаратдилар. Йил бошидан 4,6 мингга яқин нафақада бўлган пенсионерлар касаба уюшмаларининг имтиёзли йўлланмалари асосида юртимиздаги санаторий, даволаш муассасаларида саломатлигини мустаҳкамлади.

Шунингдек, нафақа ёшидаги кексалар ўртасида мунтазам равишда: шахмат, шашка, стол тенниси ва бадминтон бўйича мусобақалар ўтказиб турилди.  

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала