Путин: “Улар нега бундай қилишганини фақат Оллоҳ билади”

Oбуна бўлиш
“Улар нега бундай қилишганини фақат Оллоҳ билади” – деб изоҳ берди Путин, Туркия томонидан уриб туширилган Су-24 самолёти воқеасига тўхталар экан.

ТОШКЕНТ, 3 дек — Sputnik. Владимир Путиннинг сўзларига қараганда, Туркия ўзининг ўйламай қилган иши учун фақат “помидорлари” билан жавоб бермайди, “улар бу қилмишидан жуда қаттиқ пушаймон бўлишади ҳали” – деди Россия раҳбари.

Бўш пляж - Sputnik Ўзбекистон
Туркияга нисбатан иқтисодий санкциялар киритилди

“Улар нега бундай қилишганини фақат Оллоҳ билса керак. Билмадим, балки, Оллоҳ Туркия раҳбарларини жазолаш учун уларни онгидан мосуво қилгандир. Нима бўлганда ҳам, Туркия раҳбарлари жазодан қутула олмайди. Учувчиларимиз орқасидан ўқ узадиганлар, шуни яхши уқиб олсин”.

Путиннинг сўзларига қараганда, Россиянинг ҳозирги сиёсати Туркия халқига қарши қаратилмаган, Туркияда Россиянинг қадрдон ва ишончли дўстлари жуда кўп. Россия давлати улар ва ҳукмрон табақа ўртасида тенглик белгисини қўйгани йўқ.

Янгиликлар лентаси
0