Ўзбекистон уяли алоқа тармоғини ривожлантиришга 400 млн $ сарфлайди

© Sputnik / Юрий Лашов / Медиабанкка ўтишУяли алоқа миноралари
Уяли алоқа миноралари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Уяли алоқа операторлари беш йил давомида 7,9 минг дона замонавий алоқа миноралари ўрнатади. Улар юқори сифатли HSPA+, 4G LTE стандартида ишлайдиган алоқа билан республиканинг 98% ҳудудини қоплайди.

ТОШКЕНТ, 3 дек — Sputnik. 2016-2020 йилларда республиканинг мобил алоқа тармоғини ривожлантиришга 402,8 млн доллар маблағ сарфланади, дейилган Республика Ахборот технологиялари ва коммуникациялар вазирлиги хабарида.

Беш уяли алоқа компаниялар лойҳалари, президент Ислом Каримов томонидан тасдиқланган ва 2015-2019 йиллар давомида Ўзбекистон алоқа инфрақурилмасини ривожлантириш дастурига киритилган.

Хусусан, операторлар беш йил давомида республика ҳудудида 7,9 минг дона уяли алоқа миноралари ўрнатиб HSPA+ ва 4G LTE технологияларини киритишади. Бунинг натижасида республика ҳудудининг 98% уяли алоқа билан қопланади.

Ушбу йўналишда ривожланиш республикада уяли алоқа фойдаланувчиларини 67 % дан 90 % га еткизишиб 2020 йилда абонентлар сони 27 миллионни ташкил қилиши кутилмоқда.  

Ҳозирги кунда Ўзбекистон уяли алоқа бозорида энг йирик икки оператор мавжуд: Unitel (Билайн) ва Coscom (Юселл). 2014 йил 1 декабрдан республикада Россиянинг МТС компанияси иштирокида янги оператор UMS ишга тушди.   

Ундан ташқари миллий алоқа оператори Ўзбектелеком АЖ ҳам ўзининг GSM алоқа тизимини ишга туширди. Олдин миллий оператор фақат CDMA тизимида ишлар эди. Uzmobile GSM тармоғи ҳозир фақат Тошкент шаҳри ва вилоятида хизмат кўрастмоқда. 2015 йил охиригача компания республиканинг бошқа йирик шаҳарларида ҳам GSM алоқасини ишга туширишни режалаштирган.

 

Янгиликлар лентаси
0