Туркия россияликлар учун виза режимини киритишдан бош тортди

© Sputnik / Александр Вильф / Медиабанкка ўтишТуркия ҳарбий ҳаво кучлари ҳаракатларига қарши Москвада ўтказилган намойиш
Туркия ҳарбий ҳаво кучлари ҳаракатларига қарши Москвада ўтказилган намойиш - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Су-24” билан боғлиқ можародан сўнг, Россия 2016 йил 1 январдан бошлаб Туркияга қарши виза режимини киритди.

ТОШКЕНТ, 4 дек — Sputnik. Туркия Россиянинг ҳаракатларига жавобан ўз навбатида Россияга қарши виза режимини ўрнатишдан бош тортмоқда, деб хабар беришди Туркиянинг Россиядаги элчихонасида.

Путин Туркиянинг Россияга қарашли Су-24 самолётини уриб туширишини катта хато, деб ҳисоблайди - Sputnik Ўзбекистон
Путин: “Улар нега бундай қилишганини фақат Оллоҳ билади”

"Туркия Россия фуқароларига нисбатан виза режимини киритмайди, чунки турк халқи Россия халқини иноқ, аҳил, деб билади", — жавоб беришди дипломатлар.

Россия туроператорлари Жамияти маълумотига кўра, россияликларнинг Туркияга чиқишига чеклов қўйилиши Туркия шаҳарларига йўловчилар оқимини 70 фоиз камайтиради.

 

Янгиликлар лентаси
0