Жамият

Ислом Каримовнинг Конституция 23 йиллигига бағишланган маърузаси

© Sputnik / Сергей Гунеев / Фотобанкка ўтишЎзбекистон президенти Ислом Каримов
Ўзбекистон президенти Ислом Каримов - Sputnik Ўзбекистон
Конституция куни табриги, иқтисодий ютуқлар, прокуратура устидан назорат, "Кексаларни эъзозлаш йили" якунлари, ва 2016 йилни "Соғлом она ва бола" йили деб эълон қилишга бағишланган нутқ.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов, анъанага мувофиқ, Республика Конституция куни арафасида нутқ сўзлади.

Конституция куни  
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганига шу йил 23 йил тўлади. Ушбу мунособат билан президент Ислом Каримов барчани табриклади ва эришилган ютуқлар ҳақида гапириб ўтди.

Босиб ўтилган йиллар давомида Ўзбекистон хом-ашёга ихтисослашган, маъмурий-буйруқбозлик воситасида бошқариладиган, собиқ Иттифоқнинг энг қашшоқ мамлакатидан мустақил, кўп қиррали иқтисодга эга бўлган, замонавий давлатга айланди.

Президент ушбу ўзгаришларга 1992 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Конституцияси “пойдевор” бўлганлигини айтиб ўтди.

Иқтисодий ютуқлар

Осиё Тараққиёт банки символи - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Эксперт: Ўзбекистон иқтисодий тизими уни касоддан сақлайди

“Ўзбек модели” деб ном олган ўзига хос иқтисодий дастурлар ва бошқа ислоҳотлар натижасида мустақиллик йиллари давомида Ўзбекистон аҳолисининг реал даромади 9 баробардан ошди ва ҳозирги, мураккаб, дунёнинг кўпгина мамлакатларида иқтисодий қийинчиликлар юз бераётган вақда Ўзбекистон иқтисодий кўрсаткичлари ижобий томонга ўзгармоқда.

Президент, шу қаторда Ўзбекистон иқтисодига киритилаётган улкан сармоялар ҳақида ҳам гапириб ўтди.

Хусусан, “Жорий йилда, иқтисодиётимизга қарийб 16 миллиард доллар қийматидаги инвестиция киритилди ва бу асосий фондлар умумий ҳажмининг салкам 23,3 фоизини ташкил этади. Ўтган 5 йил давомида иқтисодиётимизга жами бўлиб қарийб 67 миллиард доллар инвестиция йўналтирилди, бунинг 21 фоиздан ортиғи хорижий инвестициялардир”, — деди президент.

Жумладан, Ислом Каримов республика транспорт инфрақурилмасининг ривожланиб бораётгани, бир неча йўналишларда энг замонавий тезюрар поездлар ишга туширилганини гапириб ўтди.

Республикада тадбиркорликни ривожлантириш борасида катта ишлар амалга оширилаётганини таъкидлаб, президент “Фақат охирги 5 йилнинг ўзида 5 миллионга яқин янги иш ўрни яратилгани биз учун ниҳоятда муҳим бўлган масалани ечишда катта амалий қадам бўлди”, — деди.

Конституция адолатли жамият гарови

“Конституциямизда бизнинг бош мақсадимиз – фақат ҳуқуқий демократик давлат эмас, балки, адолатли жамият қуриш экани аниқ-равшан белгилаб берилган. Бу мақсад, ҳаётимизда мустаҳкам қарор топган оддий ҳақиқатдан, яъни халқимиз ҳар қандай қийинчиликка чидаши мумкин, аммо адолатсизликка чидай олмайди, деган сўзларни яққол тушунишдан келиб чиққан, десам, ўйлайманки, бутун эл-юртимизнинг фикрини ифода этган бўламан”, — деди президент.

Президент ўз нутқида АҚШнинг Геллап институти 2015 йилда ўтказган “Қонуний тартибларга итоат қилиш индекси” сўровида 141 мамлакат орасида Ўзбекистон шарафли 2-ўринни эгаллаганлигини таъкидлаб, “бу соҳада олиб бораётган ишларимиз халқаро миқёсда кенг эътироф этилгани, ҳеч шубҳасиз, барчамизга ғурур ва ифтихор етказади”, — деди.

Жамият
Ўзбекистон дунёнинг энг хавфсиз мамлакатлари руйхатидан жой олди

142 минг дунё аҳолиси орасида ўтказилган сўровда, аҳолининг маҳаллий ҳуқуқни сақлаш органларига ишониш-ишонмаслик, тунда ўз шаҳар ёки туманида қўрқмасдан юра олиш-олмаслик ва охирги йил давомида жиноятчиликдан зарар кўрган-кўрмаганлиги ҳақида саволлар берилган.

Прокуратура устидан назорат керак

Шундай бўлишига қарамасдан, президент, Ўзбекистон кундалик ҳаётида қонунга риоя қилмаслик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат органлари томонидан ўз бурчига совуққонлик билан қараш каби ҳолатлар кам эмаслигини айтиб ўтди.

Бунинг далили натижасида, президент, республикада мансабдор шахслар устидан келиб тушган барча аризаларнинг бешдан бири ички ишлар ходимлари устидан ёзилганлиги, ва 96 фоиз ҳолатда ҳақли равишда ёзилганлигини таъкидлаб ўтди. Аксарият аризаларда аҳоли ҳуқуқни сақлаш органлари ноқонуний қарор қабул қилаётгани, қўпол муомалада бўлаётгани, қонунчилик бузилаётгани ва бошқа фактлар кўрсатилмоқда.

Тадбиркорлар фаолияти устидан асоссиз текширишлар ўтказилишига йўл қўймасликка қаратилган кўплаб қонунлар қабул қилинганига қарамасдан, бундай текширувлар олиб борилаётгани ҳақида шикоят қилинмоқда.

"Ушбу шикоятлар натижасида республика Бош прокуратураси ўз фаолиятини қай даражада олиб бораяпти деган савол туғилади", деди Ислом Каримов.

Маълумотларга кўра, 2015-йилнинг 9 ойида Бош прокуратурага фуқаролардан прокуратура ходимлари устидан 426 та шикоят келиб тушган. Мазкур шикоятларни кўриб чиқиш натижалари бўйича 45 нафар ходим интизомий жавобгарликка тортилган, 22 нафар ходим эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган, 33 нафар ходим прокуратура органларидан бўшатилган.

“Ўз-ўзидан равшанки, ана шу рақамлар ва прокуратура тизимидаги аҳвол бизни қониқтирмайди, албатта. Шу муносабат билан Олий Мажлис Сенати қисқа муддатда прокуратура фаолияти устидан назоратни кучайтириш ва унинг фаолияти қонунийлиги масаласини кўриб чиқиши зарур”, — деди Ислом Каримов.

Тадбиркорлик ва хусусий мулк ҳимояси

Ўзбекистонда охирги йилларда ҳукумат томонидан тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шароит яратиш ва хусусий мулки ҳимоя қилиш борасида кўп ишлар қилинмоқда.

Президент ўз нутқида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун-ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.

“Ана шу қонунга мувофиқ, тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг барча жиҳатларига тааллуқли 40 дан ортиқ меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди”, деди Ислом Каримов.

Кексаларни эъзозлаш йили натижалари

2015 йил Ўзбекистонда “Кексаларни эъзозлаш йили” деб эълон қилинган эди. Ушбу давлат тадбирини натижасида республикада кўплаб хайрли ишлар амалага оширилди.

Жамият
Ўзбекистонда соғлиқ ҳафтаси ўтказилади

Ислом Каримов ушбу ишларнинг қисқа ҳисоботини келтирди. “Бу борада биринчи навбатда ёлғиз қариялар, нафақа ёшидагилар ва ногиронларни ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантиришнинг давлат дастури қабул қилингани ва бу йўналишда 5-6-йилга мўлжаллаб режалаштирилган ишларимиз айниқса эътиборга сазовор, деб ҳисоблайман” – деди президент. Ундан ташқари республикада 2 750 минг қарияларнинг пенсиялари 20% га оширилди.

1941-1945-йиллардаги урушда қатнашган ва фронт ортида хизмат қилган 61 мингдан ортиқ фахрийларимизга коммунал хизматлар бўйича 3 миллиард 900 миллион сўм миқдоридаги компенсация пуллари тўлаб берилди. Шунингдек, 100 ёшга етган ва ундан ошган кексаларимизнинг пенсиясига энг кам иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида устама тўлаб бориш тизими татбиқ этилгани ҳақида айтиб ўтди.

Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 70-йиллигини ҳам давлат этиборидан четда қолмади. Уруш ва меҳнат қаҳрамонлари ғалабанинг 70 йиллиги мунособати билан эсдалик медали, пул мукофотлари ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

“Маҳалла” жамғармаси ва бошқа нодавлат ташкилотлар, ҳомийлар кўмагида ёлғиз ва ижтимоий мададга муҳтож қарийб 10 минг фуқаронинг уй-жойлари таъмирлаб берилди.

Жамият
Ўзбекистонда кексаларни моддий таъминлаш учун 73 млрд сўм сарфланди

Мустақиллик байрами арафасида “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин” деган хайрия тадбирида бутун республика бўйлаб 215 минг нафар кексалар, пенсионер ва ногиронларнинг чуқур тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларнинг саломатлигини тиклашга кўмак берилди.

Умуман бу борада жуда кўп ишлар қилинди ва уларни барчасини таъкидлаб ўтишга кўп вақт керак бўлади.
“Лекин уларни мухтасар ифода қиладиган бўлсак, дастур бўйича барча манбалар ҳисобидан 2 триллион 246 миллиард сўм (816 млн$) ва 225 миллион АҚШ долларидан зийод маблағ сарфлангани бу борадаги ишларимизнинг кўлами ва миқёсидан яққол далолат беради, деб ўйлайман”, — деди Ислом Каримов.

2016 йил Соғлом она ва бола йили

Президент ўзбек халқи учун соғлом бола, соғлом авлод орзуси азалий интилиш эканлигини, ота-боболар ҳам инсоннинг насл-насабига, етти пуштининг тозалигига ва  авлоднинг соғлиғига жуда катта эътибор берганини таъкидлаб ўтди.

“Ана шундай муҳим ҳаётий қадриятни жамиятимизда янада чуқур қарор топтириш, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш борасидаги ишларимизни янада юксак босқичга кўтариш мақсадида мен кириб келаётган янги – 2016-йилни юртимизда Соғлом она ва бола йили, деб эълон қилишни таклиф этаман”, — деди Ислом Каримов.

Дунёда
Ўзбекистон БМТга аёллар ҳуқуқларини сақлаш ҳақида айтиб беради

Ушбу шарафли мақсадни амалга ошириш мақсадида келаси йил республикада замонавий болалар шифонохаси, қурилиши, жойларда фаолият кўрсатаётган перинатал марказларнинг моддий-техник базасини, уларнинг кадрлар салоҳиятини янада кучайтириш, оилавий поликлиникалар, қишлоқ врачлик пунктларининг иш самарасини ошириш, перинатал ҳамширалар сонини кўпайтириш, акушер-гинекологлар, болалар шифокорларининг малакасини оширишга катта эътибор бериш кераклиги ҳақида таъкидлади.

Бундан ташқари болалар орасида жисмоний тарбия ва спортни янада кенг оммалаштириш, спорт моддий техник базаларини қуриш ўз ўзидан маълум нарсалар, эканлигина айтди давлат раҳбари.

“Бўлажак келин-куёвларни тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича масъулиятни кучайтириш, шу мақсадда тегишли поликлиникаларни замонавий тиббиёт ва диагностика асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш, уларда хизмат кўрсатиш сифатини ошириш масаласига энг муҳим вазифа сифатида қарашимиз зарур”, — деди президент. Бўлажак оила соғлиги ҳақида гапирар экан, президент, муҳим масалага эътиборини қаратди.

“Қиз болани коллежни битирмасидан, ҳунар эгалламасидан туриб, кимки турмушга бермоқчи бўлса, билиб қўйинглар, буни мен узоқни кўрмаслик, калтабинлик деб ҳисоблайман. Қиз бола, аввало, касб эгалласин, ўз фикрига эга бўлсин, ҳаётни англасин. Шундан кейин у ҳаётда ўзининг муносиб ўрнини топади, жамиятимизнинг фаол аъзосига айланади, эртага у қурадиган оила ҳам мустаҳкам бўлади. Бу менинг энг катта орзуим ва тилагимдир, десам, айни ҳақиқатни айтган бўламан”, — деди Ислом Каримов.

Ундан ташқари президент, аҳоли ўртасида тиббий маданиятни ошириш, санитария-гигиена соҳасидаги ишларни янада кучайтириш, ҳомиладор аёлларни асраб-авайлаш, ёш оналар ва болаларни талаб даражасида парвариш қилиш, уларнинг овқат рациони, унинг сифати ва калорияси каби масалаларга жиддий эътибор бериш лозимлигини айтди.

“Қўлимизни кўксимизга қўйиб, холисона айтадиган бўлсак, афсуски, кўпгина хонадонларимизда бу ўта муҳим масалаларга етарлича аҳамият бермаймиз <…> Ҳомиладор аёлнинг руҳий-физиологик ҳолати, барча ҳис-туйғулари, кайфияти она вужуди орқали болага ўтади. Бундан хулоса шуки, болани эъзозлаш учун аввало онани эъзозлаш керак”,  — деди президент.

Ислом Каримов, она ва бола соғлиги учун ўта муҳим аҳамиятга эга бўлган, оилаларда соғлом маънавий муҳит яратишга, хусусан, эр-хотин, ота-она ва фарзандлар, қайнона ва келин ўртасидаги муносабатлар, қўшничилик муносабатларининг ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат руҳида бўлиши ўта муҳим аҳамиятга эга эканлигини айтиб ўтди.

Президент сўзини, “Она ва бола соғлом бўлса, оила бахтли, оила бахтли бўлса, жамият мустаҳкам бўлади”, деб якунлади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала